Таълим учун тўлов - Ўзбекистон, Россия ва Марказий Осиё

1065
(Янгиланган 15:25 13.09.2019)
Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.
Таълим учун тўлов
© Sputnik /

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Ўзбекистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларида тўлов-контракт миқдорлари ҳақида Sputnik инфографикасида танишишингиз мумкин.

 

1065

Карантин 2.0 янги чекловлар

483
(Янгиланган 18:57 13.07.2020)
Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун санитария-эпидемиология чоралари кучайтирилди. Бу борада Республика махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинди.
Карантин 2.0 – янги чекловлар

10 июлдан 1 августга қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди. Маҳаллий йўналишдаги авиа ва темир йўл қатнови тўхтатилди.

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини-ўзи яккалаш, сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди, 

Янги карантин чоралар ҳақида тўлиқ Sputnik инфографикасида.

483

Пандемия вақтидаги инсонпарварлик

323
(Янгиланган 14:12 10.07.2020)
Деярли барча мамлакатлар учун кутилмаган ва оғир келган COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон қўшни давлаталар ва ҳамкорларидан ўз ёрдамини аямади. Республика инсонпарварлик ёрдами ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 
© Sputnik /

Инсоният учун 2020 йил оғир келди. COVID-19 пандемияси бутун дунё учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Коронавирусга чалинганлар сони деярли барча мамлакатларда кескин ўса бошлади, бир вақтининг ўзида дори-дармон, тиббий буюмлар, сунъий нафас олиш аппаратлари танқислиги бошланди. Пандемиянинг илк кунларида эса шахсий ҳимоя воситаларига талаб кескин ошди. 

Ана шундай оғир шароитда Ўзбекистон ўзининг яқин қўшниларга ва ҳамкорларига биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди. Инсонпарварлик ёрдами эпидемия дастлаб авж олган Хитойга, кейин Россияга жўнатилди. Шунингдек Эрон, Руминя, Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам юборилди.Қозоғистонда эпидемия авж олган сўнгги кунларда эса ушбу қўшни республикага ҳам 2 млн дона ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплар етказиб берилди. 

Пандемия шароитида Ўзбекистон кимга ва қанча ёрдам бергани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

323
Врач в больнице Саны, Йемен

Қозоғистонда вафот этган шифокорлар хотирасига тиббий "ўлмас полк" ўтказилди

4
Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Қозоғистонда 13 июль куни бир гуруҳ шифокорлар тиббий "ўлмас полк" тадбирини ўтказишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Воқеа 13 июль куни - Қозоғистонда бўлиб ўтган умумиллий мотам кунида рўй берган.

Қозоғистоннинг бир нечта регионларида тиббиёт ходимлари йўл четида қатор бўлиб турган ҳолда, коронавирус оқибатида вафот этган ҳамкасблари портретларини кўтариб ўзига хос акция уюштирганлар.

Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, интернет фойдаланувчилари акцияни кескин танқид остига олдилар.

Уларга кўра, шифокорлар бу вақтда йўл четида сурат кўтариб туриши эмас, балки кимнингдир ҳаётини қутқаришлари керак эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари танқидларга жавобан, идора ушбу флешмоб ташкилотчиси эмаслигини маълум қилди ва бу ҳолатда уларнинг бирдан-бир вазифаси санитария-эпидемиологик режимга амал қилинишини таъминлаш эканлигини эслатиб ўтди.

Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашган, аммо ўзлари қурбон бўлган медиклар рўйхатини эълон қилган эди. Қозоғистонда шифокорларнинг 5000дан зиёди коронавирусни юқтириб олган. COVID-19га қарши курашиб, вафот этган 42 нафар шифокорга улар вафотидан сўнг мамлакат президенти Касим Жомарт Токаев томонидан орденлар тақдим этилди.

4