Фармон талабларига кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартиби бекор қилинди.
Янги ставкалар, имтиёзлар бекор қилиниши ва процедуралар соддалаштирилиши – солиқ тизимидаги асосий ўзгаришлар ҳақида Sputnik инфографикасида танишиб чиқишингиз мумкин.
2020 йил давомида божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда тўхтатиб қолинган контрабанда товарлар:
Батафсил инфографикамизда танишинг.
2020 йилда ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан 13%га ошиши кузатилди. 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган.
Ўтган йилда туғилишлар сони ҳам ошган. Республика бўйича 841,8 минг нафар чақалоқ туғилган. Ўтган 201 йил давомида 815 минг нафар чақалоқ туғилган эди.
Пандемия йилида демография ва миграция қандай бўлгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 2019 йил 28 майда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим имзоланганди.
Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида президент қарорини имзолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилди.
Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги немис томонига халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборади.
Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги АҚШ ФБР билан махфий маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилинганди. Халқаро терроризм ва наркотрафикка қарши биргаликда кураш назарда тутилган.