Тожикистон чегара постига жангарилар ҳужуми

1670
(Янгиланган 18:23 06.11.2019)
Тожикистон чегара постига ҳужум қилганлар ИД жангарилари бўлиб чиқди. Ҳужум тафсилотлари билан инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Ўтган тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилиб, у ердан 5та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган. Ҳодиса тафсилотлари билан Sputnik Ўзбекистон инфографикасида танишинг.

1670

"Тотал диктант" акцияси қандай ўтди

67
(Янгиланган 18:08 23.10.2020)
Диктант матни Андрей Герсимовнинг “Per aspera” ҳикояси асосида тузилган бўлиб коинотшунос олим Циолковскийга бағишланган. 
© Sputnik

Бу йил умумжаҳон пандемиясига қарамасдан Ўзбекистон ва яна 9та хорижий давлатларда рус тилидан анъанавий "Тотал диктант" акцияси бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон бўйича жами 470 киши иштирок этди. Диктант Тошкент, Нукус ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтди. Диктант матнини таниқли актёр Рустам Сагдуллаев ўқиб берди. 

Диктант матни Андрей Герсимовнинг “Per aspera” ҳикояси асосида тузилган бўлиб коинотшунос олим Циолковскийга бағишланган. 

67

Рус тилида қанча ўзбекча сўз бор?

1062
(Янгиланган 14:19 22.10.2020)
Инсоният тарихида ҳар бир тил ўзга халқлар тилидан олинган сўзлар ҳисобидан бойиб, ривожланиб келган. Рус тили ҳам бундан истисно эмас.
© Sputnik

Ўзбек тили байрами кунида Sputnik рус тилида туркий ўзакли сўзлар этимолиясини ўрганди. 

Ҳар бир тил асрлар давомида ўсиб, ривожланиб, бойиб келган. Аксарият ҳолларда янги тушунчалар, янги сўзлар қўшни халқлар тилидан олинган. Рус тили ҳам бундан истисно эмас. 5-12 асрларда Россия ҳозирги Туркия ва Эрон ҳудудида яшаган халқлар билан фаол савдо ва маданий алоқаларга эга  бўлган. Бунинг натижасида бир маданиятга мансуб сўзлар иккинчи маданиятга кириб келган ва ўзлаштирилган. 

Бугунги кунда кунда жуда кўп ишлатиладиган штаны, карандаш, лошадь, таможня, деньги ва бошқа сўзлар турк тили орқали кириб келган. Тилшунос олимлар айтишига қараганда рус тилида ўртача 2500га яқин сўз туркий ўзакка эга.

Туркий ўзакка эга бўлган сўзлардан тузилган рус тили алифбоси билан инфографикамизда танишинг. 

1062
Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

166
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

166