Алло, Ўзбекистон: интернет ва алоқа масаласи ҳақида

570
(Янгиланган 19:08 19.02.2020)
Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастур давом этмоқда. Интернетга уланиш бўйича вазият яхшиланмоқда, аммо ҳали олдинда ишлар кўп.
Ўзбекистон: республикада интернет ва алоқа

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил январ ойида Ўзбекистонда уяли алоқа хизматидан фойдаланувчиларнинг 96 фоиздан ошди, алоқа станциялари сони эса 26 мингтага етди.

Бундан ташқари, Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони ўсиб бормоқда. Тармоқнинг 22 миллион фойдаланувчисидан 19 миллиони ўзбекистонликлар мобил қурилмалар орқали Интернетга киришади.

Мамлакат оптик толали интернет тармоғининг инфратузилмасини барпо этишда ишлар давом этмоқда: жорий йилда мавжуд 36 минг километрлик линияга яна камида 12 минг километр қўшилади.

Уяли алоқа эгалари учун Тошкент метросида тармоққа кириш имконияти пайдо бўлди, бу ерда 700 га яқин Wi-Fi уланиш нуқталари ўрнатилди.

Рақамлаштириш фонида мамлакатда ИТ соҳасида таълим олишга қизиқиш ортмоқда. Юқори технологиялар билан боғлиқ мутахассисликлар бўйича 9,5 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

570