Пандемия ва меҳнат мигрантлари

750
(Янгиланган 16:22 09.04.2020)
Коронавирус пандемияси туфайли Россияда мигрантлар бандлик даражаси 53%га камайиши мумкин. Ушбу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 
© Sputnik /

2020 йил бошида Хитойда пайдо бўлиб дунё бўйлаб тарқалган коронавирус эпидемияси Россия ҳаётига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Россия ҳукумати дастлаб 30 мартдан  4 апрелгача, ундан сўнг апрел ойининг охирига қадар ўз-ўзини ҳимоя қилиш режими эълон қилди. 

Ушбу режимда кўплаб корхоналар аввалгидек фаолият юрита олмйди, албатта. Ушбу давр асосан савдо сотиқ, жамоат овқатланиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига айниса оғриқли бўлди. Ундан ташқари меҳмонхона ва уй хизматлари бизнеси ҳам жиддий қийнчиликларга дуч келди. 

Статистик маълумотларга кўра, коронавирус эпидемиясидан энг катта зарар кўрган соҳалар бу - ресторан бизнеси, меҳмонхона ва уй хизматлари соҳаси бўлган. Жамоат транспорти, қурилиш соҳалари бундан деярли зарар кўрмаган. Етказиб бериш хизматлари эса - ўсиш намойиш қилган. 

Коронавирус пандемияси меҳнат мигрантларига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

750

Ранг-баранг карантин

378
(Янгиланган 19:56 03.06.2020)
Айни дамда Ўзбекистоннинг қайси туманларида қандай карантин чоралари амал қилаётганини батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият қанчалик хавфли эканини ҳисобга олган ҳолда, турли ҳудудларга турли ранглар берилган эди.

Хусусан энг хавфли ҳисобланган “Қизил” ҳудудларда фақат озиқ-овқат дўконлари, риэлтор ва реклама ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган эди. 

“Сариқ” ҳудудларда эса "қизил" ҳудудлардаги фаолият турлари ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ташкилотлари ва аутсорсинг асосида давлат ташкилотларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат берилган эди.

“Яшил” ҳудудларда эса "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда рухсат берилган фаолият турлари билан биргаликда санатория ва пансионатлар, болалар дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, спорт секциялари ва фитнес заллари фаолиятига рухсат берилган эди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда амал қилаётган карантин қоидалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

378

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар статистикаси

112
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайганлигини кўриш мумкин.
Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарлик статистикаси

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони икки баравар камайди.

Вояга этмаган ҳуқуқбузарларга қилмишнинг оғирлигига қараб қўлланилади, аммо судлар инсонпарварлик тамойилларига асосланишга ҳаракат қилишади.

Агар 2017 йилда суд ишлари барча деярли ярми жарима билан тугаган бўлса, 2018 йилда - атиги 36%. Мажбурий меҳнат чораси жуда кам қўлланилади, чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2018 йилда чиқарилган барча суд қарорларининг 53 фоизини ташкил қилади. 2018 йилда вояга етмаганларнинг 17 фоизи шартли жазо олди.

112

Мутахассислар: COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапириш ҳали эрта

17
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги турдаги коронавирусга қарши юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik, Алексей Богдановский. РИА Новости томонидан ўтказилган сўровда АҚШ ва британиялик мутахассислар COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапиришга эрта дея таъкидлашди.

Дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Вакцинанинг ўзи яратилиши билан бир қаторда йирик фармацевтика компаниялари ўзларининг ёки бошқалар томонидан тайёрланаётган вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш қувватларини ишлаб чиқмоқдалар. Бир қатор вакциналар одамларда синовдан ўтказилмоқда, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқувчилар умидлантирувчи маълумотларни олдилар. Аммо, ҳозирда муайян вакцина ҳали бери йўқ ва қачон пайдо бўлиши ҳам номаълум. Бундан ташқари, вакцинани у ишлаб чиқилгандан кейин ва унгача биринчи бўлиб кимга эмланиши ва юз миллионлаб дозаларни ишлаб чиқариш қай тарзда йўлга қўйилиши аниқ эмас.

АҚШнинг Эмори университети биостатистика ва биоинформатика профессори Макс Лаунинг сўзларига кўра, вакцинани биринчи навбатда кимга берилиши устуворлиги масаласи энди муҳокама қилинади.

"Бу оддий саволлар эмас, улар қатор жабҳалар бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳануз ёш болалар вирусни қанчалар кўп даражада юқтирадими ёки йўқми аниқ эмас", - деди Лау.

"Бундан ташқари, вакцинанинг самарадорлиги биз эмланган одамлар тўғрисида кўпроқ маълумот олмагунимизча маълум эмас. Масалан, кўп маълумотлар гриппга қарши вакциналар 100 фоиз ҳимоя бермаётганлигидан далолат беради ва COVID -19 вакциналари ишлаши қай аҳволдалигини кутиш ва назорат қилиш керак бўлади", - дея қўшимча қилди Лау.

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази директори Грэм Медлининг сўзларига кўра, эмлаш мавзусида саволлар жуда кўп ва улар ҳануз жавобсиз қолмоқда.

"Бу вакцинанинг хусусиятларига боғлиқ. Вакцинани битта дозада ёки бир неча дозада юбориш керакми? У MMR вакцинаси (қизамиқ, эпидемик паротит ва сувчечакка қарши уйғунлашган вакцина) каби умрбод иммунитетни таъминлайдими  ёки уни қоқшолга қарши вакцина каби доимий такрорий эмлаш керакми? Бу инфекцияни олдини оладими ёки фақат касалликними? Қанча дозада мавжуд бўлади? Бу саволларнинг барчаси вакцинани қанчалар самарали ишлатиш кераклигини аниқлайди", - деди Медли.

Юқумли касалликларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган Луизиана штатидаги Тулейн университети профессори Мак Хайман вакцинани тақсимлашда муросага келишга тўғри келган мисолларни келтирди.

2009 йилда, H1N1 чўчқа гриппи пандемияси бошланганида, Миллий соғлиқни сақлаш институти олимлари гуруҳлари эпидемия пайтида ишлаб чиқарилиши керак бўлган вакциналарни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар беришган. "Тавсиялар шундан иборат эдики, вакцинани биринчи навбатда тиббиёт ходимлари олишлари керак эди, чунки бу гуруҳ вирус билан алоқа қилиш эҳтимоли анча катта эди", - деди Хайман.

"Кейинги гуруҳ учун биз юқумли касалликлик тарқалишини секинлаштириш мақсадида вирусни катта эҳтимоллик билан юқтириши мумкин бўлган одамлар, яъни мактаб ўқувчилари ва ўлим хавфи юқори бўлган ва қўшимча касалликлари бўлган кекса одамларни эмлаш ўртасида муросани топишга мажбур бўлдик", - деди у.

Шу билан бирга, Johnson and Johnson компанияси ушбу ҳафтада вакцинанинг биринчи партиясини 2021 йил бошида кутишини эълон қилди. Компаниянинг бош директори Пол Стоффелснинг айтишича, биринчи партия бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини эмлаш учун етарли бўлиши керак. Компания жаъми 1 миллиарддан ортиқ дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Американинг Moderna компаниясининг раҳбари Стефан Бансель компания вакцинани ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётганини ва 2020 йил охирига келиб ойига ўн миллионлаб дозани ишлаб чиқаришга тайёр бўлишини маълум қилди.

17