Карантин қандай пайдо бўлган ва неча кун давом этиши керак?

675
(Янгиланган 16:26 20.04.2020)
Қадим замонда вабо, куйдирги ва бошқа юқумли касалликлар тарқалганда карантин - муқаррар ўлимдан қутилиб қолишнинг ягона йўли бўлган. 
© Sputnik /

Инсоният ўзининг бир неча асрлик тарихи давомида кўплаб оммавий касалликларни бошидан кечирган - вабо, ўлат, қора чечак,  куйдирги ва бошқа ва эпидемиялар шулар жумласидан. 

Юқумли касалликларга қарши вакцина тайёрлаш учун бугунги кунда бир неча ой керак бўлса, олдин бир неча йиллар ва ҳатто асрлар керак бўлган. Муқаррар ўлимдан қутилиб қолишнинг ягона йўли - касал ва соғ одамларни бир-биридан ажратиш бўлган. 

Карантин сўзи италияда пайдо бўлган бўлиб у "қирқ кун" маъносини англатади. 14 асрда Европада қора ўлат ҳукм сурган даврларда Венецияга хориждан келган ҳар бир кема 40 кун давомида шаҳарга киритилмасдан чеккадаги оролда ушлаб турилган. Ушбу муддат давомида касалланганлар аниқланмаган тақдирда кема шаҳар портига киришига рухсат берилган. 

Марказий Осиё маданиятида ҳам 40 кун - ўзига хос хусусиятли муддат ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқлар 40 кун чиллада бўлиши, киши вафот вафот этганидан сўнг 40 кун ўтиб уни хотирлаш маросими ўтказилади.  

675

Ранг-баранг карантин

385
(Янгиланган 19:56 03.06.2020)
Айни дамда Ўзбекистоннинг қайси туманларида қандай карантин чоралари амал қилаётганини батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият қанчалик хавфли эканини ҳисобга олган ҳолда, турли ҳудудларга турли ранглар берилган эди.

Хусусан энг хавфли ҳисобланган “Қизил” ҳудудларда фақат озиқ-овқат дўконлари, риэлтор ва реклама ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган эди. 

“Сариқ” ҳудудларда эса "қизил" ҳудудлардаги фаолият турлари ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ташкилотлари ва аутсорсинг асосида давлат ташкилотларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат берилган эди.

“Яшил” ҳудудларда эса "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда рухсат берилган фаолият турлари билан биргаликда санатория ва пансионатлар, болалар дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, спорт секциялари ва фитнес заллари фаолиятига рухсат берилган эди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда амал қилаётган карантин қоидалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

385

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар статистикаси

112
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайганлигини кўриш мумкин.
Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарлик статистикаси

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони икки баравар камайди.

Вояга этмаган ҳуқуқбузарларга қилмишнинг оғирлигига қараб қўлланилади, аммо судлар инсонпарварлик тамойилларига асосланишга ҳаракат қилишади.

Агар 2017 йилда суд ишлари барча деярли ярми жарима билан тугаган бўлса, 2018 йилда - атиги 36%. Мажбурий меҳнат чораси жуда кам қўлланилади, чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2018 йилда чиқарилган барча суд қарорларининг 53 фоизини ташкил қилади. 2018 йилда вояга етмаганларнинг 17 фоизи шартли жазо олди.

112
Многоцелевой истребитель МиГ-29

Сурия Россиянинг МиГ-29 қирувчиларининг иккинчи партиясини қабул қилди

0
Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди - Россиянинг Суриядаги элчихонаси.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди. Бу ҳақда РФ Дамашқдаги элчихонаси ўзининг Твиттер саҳифасида хабар берди.

Таъкидланишича, самолётлар икки мамлакат ҳарбий-техник ҳамкорлиги доирасида топширилган.

Дипломатлар маълумотларига кўра, суриялик учувчилар ушбу самолётларда парвозларни амалга оширишни бошлаб бўлди.

Суриядаги можаронинг бошланиши пайтига мамлакат қуролли кучлари таркибида етказиб берилиши 1980 йилларнинг бошларидан амалга оширилган ўнлаб МиГ-29 самолётлари бўлган, деб ёзади РИА Новости.

0