Пандемия пул ўтказмаларини қанчага камайтиради?

445
(Янгиланган 19:26 29.04.2020)
Жаҳон банки прогнозига кўра COVID-19 пандемияси туфайли халқаро пул ўтказмалари миқдори ўртача 20%га камаяди. 
© Sputnik /

Пул ўтказмалари камайиши биринчи навбатда Европа ва Марказий Осиё ҳудудида кутилдмоқда - 27%, ундан сўнг Африкада  жанубида - 23%, Жанубий Осиёда - 22%, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Лотин Америкасида - 19% ва Тинч океани ҳудудида - 13%.

Ушбу камайиш биринчи навбатда меҳнат мигрантлари даромадлари камайиши ва уларнинг иш ўринларини йўқотишлари билан боғлиқ, чунки қабул қилиувчи мамлакатларда иш берувчилар биринчи навбатда меҳнат мигрантларидан иборат ходимларни қисқартиради.

Пул ўтказмалари – ривожланаётган мамлакатлар учун жуда муҳим даромад манбаидир. COVID-19 туфайли содир бўлаётган бугунги иқтисодий рецессия мигрантларнинг уйларига пул ўтказиш имкониятини чеклайди ва ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг тикланишини кечиктиради, - деди Жаҳон банки гуруҳи президенти Дэвид Малпасс.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда халқаро пул ўтказмалари миқдори рекорд натижа қайд этган эди. Шунингдек ўтган йилда ўртача даромад миқдори кам бўлган мамлакатларга халқаро пул ўтказмалари миқдори биринчи марта тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан ҳам ошиб кетган эди. 

445

Ранг-баранг карантин

400
(Янгиланган 19:56 03.06.2020)
Айни дамда Ўзбекистоннинг қайси туманларида қандай карантин чоралари амал қилаётганини батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият қанчалик хавфли эканини ҳисобга олган ҳолда, турли ҳудудларга турли ранглар берилган эди.

Хусусан энг хавфли ҳисобланган “Қизил” ҳудудларда фақат озиқ-овқат дўконлари, риэлтор ва реклама ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган эди. 

“Сариқ” ҳудудларда эса "қизил" ҳудудлардаги фаолият турлари ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ташкилотлари ва аутсорсинг асосида давлат ташкилотларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат берилган эди.

“Яшил” ҳудудларда эса "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда рухсат берилган фаолият турлари билан биргаликда санатория ва пансионатлар, болалар дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, спорт секциялари ва фитнес заллари фаолиятига рухсат берилган эди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда амал қилаётган карантин қоидалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

400

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар статистикаси

112
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайганлигини кўриш мумкин.
Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарлик статистикаси

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони икки баравар камайди.

Вояга этмаган ҳуқуқбузарларга қилмишнинг оғирлигига қараб қўлланилади, аммо судлар инсонпарварлик тамойилларига асосланишга ҳаракат қилишади.

Агар 2017 йилда суд ишлари барча деярли ярми жарима билан тугаган бўлса, 2018 йилда - атиги 36%. Мажбурий меҳнат чораси жуда кам қўлланилади, чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2018 йилда чиқарилган барча суд қарорларининг 53 фоизини ташкил қилади. 2018 йилда вояга етмаганларнинг 17 фоизи шартли жазо олди.

112
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре

ОТМга қабул жараёни 15 июндан бошланади, тест синовлари эса 2 та фандан бўлади

13
(Янгиланган 14:17 04.06.2020)
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида брифингда абитурентларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik.  Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилда фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади. Бу йил 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин. Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача  онлайн рўйхатдан ўтади.

Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) ДТМ сайти орқали;

2) my.gov.uz портали орқали.

Абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан йиғилишда коронавирус пандемияси сабаб бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берган эди. ДТМ ҳам кириш имтиҳонлари учун 2 та фан қолдирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилган эди.

13