Россияда "Меҳр" фонди иш бошлади

239
Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади ва 2 кун ичида 200дан ортиқ ёрдамга муҳтож кишиларга пул ажратди. 
© Sputnik /

Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади.Жамғарма ҳомийси Алишер Усмонов, жамғарма фаолияти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилади. 

Бир марталик ёрдам пулининг миқдори 12 130 рубл бўлиб, у ногиронларга, қарамоғида 2 ёки ундан ортиқ бола ёки ҳомиладор бўлган аёлларга, талаба ва коронавирус ташҳиси қўйилган фуқароларга ажратилади. Молиявий ёрдамни олиш учунюқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши керак. 

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан ўзбек ва рус тилларида махсус ишга туширилган “Мехр.рф”  электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

"Меҳр" жамғармаси қандай ишлаши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

239

Ранг-баранг карантин

392
(Янгиланган 19:56 03.06.2020)
Айни дамда Ўзбекистоннинг қайси туманларида қандай карантин чоралари амал қилаётганини батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият қанчалик хавфли эканини ҳисобга олган ҳолда, турли ҳудудларга турли ранглар берилган эди.

Хусусан энг хавфли ҳисобланган “Қизил” ҳудудларда фақат озиқ-овқат дўконлари, риэлтор ва реклама ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган эди. 

“Сариқ” ҳудудларда эса "қизил" ҳудудлардаги фаолият турлари ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ташкилотлари ва аутсорсинг асосида давлат ташкилотларига озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат берилган эди.

“Яшил” ҳудудларда эса "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда рухсат берилган фаолият турлари билан биргаликда санатория ва пансионатлар, болалар дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, спорт секциялари ва фитнес заллари фаолиятига рухсат берилган эди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда амал қилаётган карантин қоидалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

392

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар статистикаси

112
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайганлигини кўриш мумкин.
Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарлик статистикаси

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони икки баравар камайди.

Вояга этмаган ҳуқуқбузарларга қилмишнинг оғирлигига қараб қўлланилади, аммо судлар инсонпарварлик тамойилларига асосланишга ҳаракат қилишади.

Агар 2017 йилда суд ишлари барча деярли ярми жарима билан тугаган бўлса, 2018 йилда - атиги 36%. Мажбурий меҳнат чораси жуда кам қўлланилади, чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2018 йилда чиқарилган барча суд қарорларининг 53 фоизини ташкил қилади. 2018 йилда вояга етмаганларнинг 17 фоизи шартли жазо олди.

112
Политолог Юрий Светов

Светов: АҚШ ҳукумати оммавий тартибсизликларга бас кела олмаяпти

0
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган оммавий норозиликлар давом этмоқда. Россиялик сиёсатшунос ва журналист Юрий Светов Вашингтон яқинига 1,6 мингга яқин аскар жойлаштирилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Сиёсатшунос ва журналист Юрий Светов ҳукумат учун бундай ҳолатларда армияни ишлатиши қайсидир маънода жамиятдаги тартибсизликларга дош беролмаётганини тан олиш билан баробар деб ҳисоблайди.

"Кучли табиий офатлар пайтида ёрдамга армия жалб қилиниши бошқа гап, бу ерда армияни ўз сайловчиларига қарши ишлатилаётгани, бу жуда мураккаб масала", - деди Светов Sputnik радиосига берган изоҳида.

Кўплаб таҳлилчилар Америка жамияти, шу жумладан, ирқий жиҳат бўйича бўлиниб кетгани ҳақида гапиришмоқда, дейди у. Шу билан бирга, АҚШ армиясида афро-америкалик ҳарбий ҳизматчилар жуда кўп ва улар "ўзларини қандай тутишлари, қўмондонлик буйруқларига бўйсунадими-йўқми" номаълум.

"ОАВ хабарларига кўра, полициячилар бу буйруқларни бажаришдан бош тортди. Қандай бўлмасин, АҚШ ҳукумати энди анъанавий усуллар ёрдамида норозилик намойишларини эплай олмаётганликларини бутун дунёга намойиш қилмоқда", - деди сиёсатшунос.

Шу билан бирга, унинг фикрига кўра, америкаликларнинг маълум бир қисми ҳукуматнинг тартибсизликларга қарши курашда армияни жалб қилиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди.

"Ҳозирда ғалаёнлар пайтида юз бераётган воқеаларга шунчаки қараш ёқимсиз. Ахир оддий одамлар азоб чекмоқда-ку", - дейди Светов.

0