Пахта: меҳнат ҳақи, имтиёз ва шарт-шароитлар

424
(Янгиланган 18:37 14.09.2020)
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бу йил пахта хосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Пахта-2020: меҳнат ҳақи, имтиёзлар ва шарт-шароитлар

Қарорга кўра, 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёси йиғим-теримини ташкил этишда: машинада терилган 1 т пахта учун – 920 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш; қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 1000 сўмдан, иккинчи теримда – 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш; пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ушбу нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари; пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақини ҳар 5 кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

Бу йилги янги пахта мавсуми ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида танишингиз мумкин.

424

Ўзбекистон келажак автомобиллари

502
(Янгиланган 18:18 28.09.2020)
Келажак икки йил ичида Ўзбекистонда KIA, Volkswagen, Hyundai, ГАЗ ва бошқа бренд автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади. 
© Sputnik /

Ўзбекистонда Uzautomotors компаниясидан ташқари бир қатор хорижий автомобил компаниялар ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. 

Хусусан, ГАЗ гуруҳи ва Krantas қўшма корхонаси томонидан ГАЗ тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

"Шаффоф омадли саноат ва Silk Road Company"  қўшма корхонаси томонидан Silk EV номли электромобиллар, Volkswagen Групп РУС томонидан VW Caddy автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ундан ташқари Hyundai тижорат автомобиллари ҳамда KIA концернининг Seltos ва K5 моделларини ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Батафсил инфографикамизда танишинг.

502

Паспорт ўрнига ID-карта

278
Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар жорий этиш бошланади. Ушбу карталарнинг қандай қулайлиги бор, уни олиш учун нима қилиш керак ва бошқа саволларга инфографикамиздан жавоб топинг.
© Sputnik /

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар тизими жорий этиШ ҳақида фармон имзолади. Унга кўра яқин келажакда мамлакат ичида шахсни аниқлаш учун биометрик паспорт ўрнига ID карталардан фойдаланиш бошланади. 

ID-карта ичида шаҳсий биографик маълумотлар сақланадиган электрон чип, электрон имзо сертификатлари билан жиҳозланган бўлиб, банклар ва давлат муассасаларида хизматлар олишни соддалаштиради. 

ID-карталар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади. 

2021 йилдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади. 2031 йилга келиб биометрик паспортлар амал қилиши тўхтатилади. 

ID-карта олиш учун давлат хизматлари марказига ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш ва 198,4 минг сўм давлат божини тўлаш керак бўлади.

ID-карта – фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, хорижга чиқиш учун – биометрик паспорт керак бўлади.

278

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

103
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

103