Қайси давлатда қанча жўнатма олиш мумкин

286
(Янгиланган 18:16 16.10.2020)
ЕОИИ, МДҲ ва ЕИ давлатларида кишилар бир ой ёки бир кварталда хориждан неча сўмлик жўнатмаларни божсиз олишлари мумкин?
© Sputnik

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб хориждан олинадиган жўнатмалар қиймати 200 доллар ва оғирлиги 10кг миқдорида чекланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яқинда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Янги қонунда белгиланишига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб божхона тўловларисиз олиб келинаётган жўнатмалар миқдорини 200 долларгача камайтириш режалаштирилган.

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, ушбу чоралар мамлакатда тадбиркорликни амалга ошириш учун тенг рақобатбардош шароит яратиш ҳамда яширин иқтисод даражасини пасайтириш мақсадларида амалга оширилмоқда. 

ЕОИИ, МДҲ ва ЕИ давлатларида кишилар бир ой ёки бир кварталда хориждан неча сўмлик жўнатмаларни божсиз олишлари мумкин? Бу ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

286

Ўзбекистонда нечта дам олиш куни бор?

162
(Янгиланган 16:41 20.10.2020)
2021 йилда Ўзбекистонда нечта расмий, нечта қўшимча дам олиш кунлари бўлади? Қайси кунлар учун маош тўланмайди, батафсил байрамлар ҳақидаги инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Келгуси 2021 йилда Ўзбекистонда 9та расмий ва 2та қўшимча дам олиш кунлари бўлади. 

Расмий дам олиш кунлари бу - Янги йил, Халқаро хотин-қизлар куни,  Наврўз, Хотира куни, Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит, Мустақиллик куни, Устоз ва мураббийлар куни ҳамда Конституция куни ҳисобланади. Қўшимча дам олиш кунлари эса 2,3 сентябр ҳисобланади.

Ўзбекистон Меҳнат кодексида белгиланишига кўра, расмий дам олиш кунлари учун иш берувчи томонидан тўлиқ иш ҳақи тўланади. Қўшимча дам олиш кунлари учун эса бюджет ташкилотлари меҳнат таътилини қисқартириш орқали қолган ташкилотлар эса ходимлар билан келишган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

162

Хорижий капитал иштирокида тузилган корхоналар қанча?

84
(Янгиланган 11:25 19.10.2020)
Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида хорижий капитал иштирокида тузилган корхоналар сони 10%дан кўпроқ ошди.
© Sputnik

Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокида фаолият юритаётган корхоналара сони 11,3 мингдан ортган. Улардан 1237таси 2020 йилнинг 9 ойида ташкил қилинган. 

Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил қилган давлатлар бу - Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Корея бўлган. 

Хорижий капитал иштьирокида ташкил қилинган янги корхоналарининг аксарияти савдо-сотиқ, саноат, қурилиш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида. 

84
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

95
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

95