Россияда 2021 йилда хорижий ишчиларга қанча квота берилди?

511
(Янгиланган 20:40 19.11.2020)
Михаил Мишустин томонидан имзоланган янги қонунга кўра 2021 йилда Россияда хорижий ишчилар квотаси деярли ўзгармаган.
© Sputnik

Хусусан, 2021 йилда фақат жамоат транспорти ва юк ташиш транспорти соҳаларида фаолият юритаётган хорижий ишчилар улуши 202 0йилга нисбатан 26 фоиздан 24 фоизгача туширилган.

Иқтисоднинг бошқа соҳаларида мигрантлар улуши ўзгаришсиз қолган: 

  • Қурилиш соҳасида - 80%гача;
  • Хизмат кўрсатиш, коммунал хўжалик соҳаларида - 70%гача;
  • Ўрмон хўжалиги ва ёғоч саноати, сабзавотчилик соҳаларида - 50%гача хорижий ишчилар ишлаши мумкин. 

Қурилиш соҳасига киритилаётган чекловлар Москва ва Амур вилоятларида ва Бурятия ўлкасида индивидуал тартибда белгиланиши айтиб ўтилган. 

Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

511

Пенсия қандай ҳисобланади?

587
(Янгиланган 20:03 25.11.2020)
Пенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? Мен ҳозирги маошим билан пенсияга чиқчам неча пул оламан? Пенсияга чиқиш учун энг кам стаж неча йил? Жавоблар - инфографикамизда.
© Sputnik

Албатта ҳар бир киши бир кун келиб пенсияга чиқишни, қарилик гаштини суришни истайди. Бунинг учун пенсиянгиз миқдори етарли булса - янада яхши бўлади. 

Ўзбекистонда муносиб пенсия олиш учун неча йил ишлаш керак? Аёллар ва эркаклар неча ёшда пенсияга чиқишлари мумкин? Пенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? Мен ҳозирги маошим билан пенсияга чиқчам неча пул оламан? каби саволлар барчани вақти вақти билан ўйлантирса керак.

Ана шу ва бошқа саволларга жавоб олиш учун инфографикамиз билан танишинг. 

587

Кичкинтойларга йўл беринг!

87
(Янгиланган 15:48 18.11.2020)
Ўзбекистон ҳукумати янги туғилган чақалоқларни рўйхатга олиш бўйича янги тартиб жорий этди. Унга кўра, туғилган бола ҳақидаги маълумот барча давлат муассасалари ахборот тизимларига автоматик равишда киритилади. 
© Sputnik

2021 йилнинг 1 сентябрида бутун Республика ҳудудида ишга тушадиган янги тартибга асосан тиббий муассаса ходимлари туғилган чақалоқ ва унинг ота-онаси тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашиш тизимига киртади. маълумот бир вақтнинг ўзида ФДХЁ Ягона электрон архивларида ва бошқа давлат органлари электрон тизимларига юборади.

Шундан сўнг ФДХЁ бўлими маълумот олинган вақтдан сўнг 3 соат ичида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ИИБ туман бўлими бир кун ичда боланинг ота-онаси доимий рўйхатда турган жойида рўйхатдан ўтказади.

Боланинг ота-онаси юборган анкетага муофиқ Мактабгача таълим вазирлиги боғчага навбатга ёзади. 

Янги тартиб ҳозирги кунда Тошкент ва Нукусда амал қилмоқда. 2021 йилнинг 1 февралидан барча вилоят марказларида ишга тушади. 2021 йилнинг 1 сентябридан бутун республика бўйича ишга тушади. 

87

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

0
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

0