"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Австриянинг "Horst Wiesinger Consulting GmbH" компанияси билан ҳамкорликда руда қазиб олиш, ундан бойитилган контсентратни ишлаб чиқариш, грануляция қилиш, табиий газдан фойдаланган ҳолда темир олиш ва ундан пўлат ишлаб чиқариш ҳамда ванадийни ажратиш бўйича лаборатория-тажриба синовларини якунлади.
Бундан ташқари, қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентлар ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу техник ҳужжат оптимал технологик жараённинг амалга ошириш тартибини, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, саноат хавфсизлигини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб беради.
Ушбу лойиҳа кўмирсиз технологиядан фойдаланишни назарда тутган, бу эса атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги билан ажралиб туради.
Батафсил Sputnik инфографикасида.
2020 йилда ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан 13%га ошиши кузатилди. 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган.
Ўтган йилда туғилишлар сони ҳам ошган. Республика бўйича 841,8 минг нафар чақалоқ туғилган. Ўтган 201 йил давомида 815 минг нафар чақалоқ туғилган эди.
Пандемия йилида демография ва миграция қандай бўлгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
Global Firepower Index маълумотига кўра 2021 йилда Ўзбекистон армияси умумжаҳон рейтингида бир поғона юқорига кўтарилиб 51 ўринни эгаллади.
Рейтинг ҳисоблашда, доимий армияда аскарлар ва ҳарбий техника сони, техника замонавийлиги, қўшинлар ҳарбий тайёргарлиги ва давлатнинг ҳарбий бюджети ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Қуроли кучларида Марказий Осий давлатлари, Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа давлатлар ҳамкорлик ва биргаликда ўқув-машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган.
Ундан ташқари республика ичида янги полигонларни ишга тушириш ва мавжудларини янгилаш жадал амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати нимадан иборатлиги ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек.
Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.