Виза в паспорте

Россия Ўзбекистон фуқаролари учун виза киритмайди

1046
(Янгиланган 11:19 03.06.2019)
Дмитрий Медведев фикрига кўра, Ўзбекистон ва Россия шерик ва дўстдир, охирги бир неча йилда эса бу муносабатлар катта старт олди

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. РФ Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга амалга оширган сафари якунида Россия ўзбек фуқаролари учун виза киритишни режалаштирмаётганини айтди. Миграция оқимини тартибга солиш учун бошқа инструментлар бор, деган Медведев "Россия-1" каналида "Вести в субботу" кўрсатувида берган интервьюсида.

"Агар Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг муносабатларимиз ҳамиша шериклик даражасида бўлган. Аммо қайсидир даврда улар ривожланишдан тўхтади, улар чириётган фазага тушганди. Ҳозир эса Ўзбекистон президенти, Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий муносабатларни ривожлантириш курсини олди. Шу боис биз жуда мамнунмиз", - деди Медведев.

Россия бош вазирининг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистонга виза киритишни режалаштирмаяпти, чунки миграция оқимини тартибга солувчи бошқа инструментлар мавжуд. 

"Мисол учун ташкиллаштирилган тартибда мигрантларни юбориш ва бошқа усуллар... Ҳар ҳолда бу борада ишлар амалга оширилмоқда", - деди Медведев.

 

Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи: ёрқин лаҳзалар >>>

1046

РФдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали қайтишни ҳозирча режалаштирманг - ТИВ

168
Ташқи ишлар вазирлиги расмий ахборотига кўра, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолмоқда

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1-октябридан очилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.

"Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатоналари хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1-октябридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар шахсий автомобил воситаларида Ўзбекистонга қайтиш тўғрисида турли эълонлар тарқатмоқдалар. Ҳамюртларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Шунингдек, ТИВ 29-сентябр ҳолатига кўра Самара вилоятининг "Кинел", Ростов вилоятининг "Первомайская" ва "Лихая" темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаётгани ҳақида қўшимча маълумот тақдим этган.

"Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқароларнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, беморлар, сурункали касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз", - дейилади ТИВ мурожаатида.

168
Мавзу:
Миграция
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Петербургда мигрантларни мослаштириш маркази очилди

41
(Янгиланган 10:28 29.09.2020)
Марказ ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли тадбир ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистондан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган фуқароларни мослаштириш маркази очилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари Россияда бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасининг ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказининг мослаштириш маркази тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Агентлик хабарига кўра, марказ ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турли тадбир ва семинарлар ўтказишга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада мигрантлар учун касб-ҳунар курслари бошлангани хабар қилинган эди.

41

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

15
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15