Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото

Ўзбекистон Россияга мигрантларнинг регистрация қилиш муддатини чўзиш бўйича таклиф киритди

622
(Янгиланган 13:15 12.06.2019)
Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида Ўзбекистон томони ўз фуқароларининг РФда рўйхатга олишсиз бўлиб туриши муддатини бир ҳафтадан 15 кунгача чўзиш таклифини киритган

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўзбекистон томони ўз фуқароларининг Россияда рўйхатга олишсиз (регистрация қилинмасдан) бўлиб туриши муддатини етти кундан 15 кунга чўзишни таклиф сифатида киритди. Бу масала Ҳукуматлараро комиссиясининг Красноярскда ўтказилган меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича йиғилишида муҳокама қилинган, деб хабар берди РИА Новости.

Ўзбекистон томони хусусан, Тожикистон фуқаролари учун худди шундай тартиб амал қилишини қўшимча қилган.

"Регистрация қилиш шарт бўлмаган муддатни бизнинг фуқаролар учун ҳам узайтириш мақсадга мувофиқ. Улар Россия Федерациясида ишга жойлашиш даврида адаптация қилишлари учун бу жуда муҳим. Ишчи гуруҳ Ўзбекистон томонининг ушбу таклифини маълумот тариқасида қабул қилди", - деб айтган Бандлик вазирлиги вакили.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан икки давлат ўртасида меҳнат-мигрантлари соғлиғи борасидаги тиббий хулосани тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳаси ҳам тайёрлаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ маълумотларига асосан, ўзбек мигрантлари РФ меҳнат қилиш учун келаётган муҳожирларнинг ўндан бир қисмини ташкил қилади. Бу эса 1 миллионга яқин кўрсаткич демакдир.

622