драка

ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди

1045
(Янгиланган 10:44 13.07.2019)
Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. 11-июл куни Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган можаро тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўз тасдиғини топди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52); Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

1045
Папка с документами

Ўзбекистон МДҲда меҳнат миграциясини тартибга солиш тўғрисидаги ҳужжатга қўшилди

205
(Янгиланган 19:00 14.08.2020)
Ушбу қадамнинг мақсади Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришдир.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистон МДҲ мамлакатларида меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисидаги битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги протоколга қўшилди. Республика раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори Norma.uz сайтида жойлаштирилди.

Маслаҳат кенгаши тўғрисидаги битим 1992 йил ноябр ойида имзоланган, ўзгартиришлар киритиш ҳақида протокол 2016 йил 28 октябрда Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувидан сўнг имзоланган.

"МДҲга аъзо давлатлар меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида протоколга қўшилсин", - дейилади ҳужжатда.

Фармонга мувофиқ битимнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасига юклатилди.

Битимга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мақсади МДҲ ҳудудида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришдир, деб изоҳлашди РИА Новости-га Бандлик вазирлигида.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳужжат Ҳамдўстлик идораларининг ҳамкорлик бўйича ваколатларини тақсимланишини ва миграция соҳасидаги вазифаларнинг такрорланишини бартараф этишни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан бошлаб МДҲга раислик қилмоқда.

205

Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этиши мумкин

292
Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Яқинда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини маълум қилган эди.

Шу муносабат билан Superjob тадқиқотлар маркази мамлакат аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди ва унда иштирок этганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат мигрантлари учун ишчи визаларини бериш тартибини мураккаблаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.

Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади. Коронавирус пандемияси даврида меҳнат мигрантларининг 40 фоизи ишсиз қолган ва бу Россияда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

292
Дым от лесных пожаров, вызванных аномальной жарой, над Лос-Анджелесом, Калифорния, США

Мега-зилзила яқинлашмоқда. Олимлар Калифорнияни фалокат ҳақида огоҳлантирди

521
(Янгиланган 20:25 14.08.2020)
АҚШ Геологик хизмати мутахассислари Калифорнияда зилзила юз бериши мумкинлиги ва у фалокатга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. АҚШ Геологик хизмати мутахассислари Калифорнияда зилзила юз бериши мумкинлиги ва у фалокатга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради "Планета Новости" портали.

ОАВ хабарларига кўра, охирги пайтлари Солтон-Си кўли атрофида 2,6-4,6 балл магнитудали силкинишлар қайд этилган. Хусусан, 10 август душанба куни датчиклар Сан-Андреас ёриғи бўйлаб ўндан ортиқ қисқа муддатли силкинишларни қайд этди.

Ёриғлар чизиғи бўйлаб силкинишлар сўнгги 90 йил ичида тўртинчи марта қайд этилмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги 30 йил ичида ушбу географик кенгликларда ҳалокатли кучга эга сейсмик ҳодиса вужудга келиш эҳтимоли 20% ни ташкил этади. Геологик хизмат эҳтимолий офат белгиларини кузатишда давом этмоқда.

Аввалроқ Sputnik радиоси вулқоншунос-олим Иван Кулаков яқин келажакда Ерда глобал иқлим ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган вулқоннинг катастрофик отилишини рўй бериши мумкинлигини таъкидлаганини маълум қилган эди.

521