Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото

Новосибирскда ота зуғумига учраган болалар ватанга қайтарилди

413
(Янгиланган 13:35 10.08.2019)
Болалар Россия шаҳарларидан бирида ўта консерватив, кундалик ҳаётдан фарқ қиладиган оилада тарбияланган

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Жорий йил июль ойида Россиянинг Новосибирск шаҳридан Тошкент аэропортига келиб қўнган самолётда Тошкент ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан 8 яшар Маҳмуд ва 10 ёшли Ҳолида исмли болалар олиб келинди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Болалар Россия шаҳарларидан бирида ўта консерватив, кундалик ҳаётдан фарқ қиладиган оилада тарбияланган.

Саккиз яшар болакай отасидан қай тарзда таълим олгани ҳақида гапириб берган: сўзларига кўра, ота уларга энг муҳим нарса - диндан сабоқ берган. Мактаб, болалар боғчаси, дўстлар, ўйин-кулги нималигини болалар билишмаган. Аммо Исломда аёл ва эркак роли нимадан иборатлигини яхши билишган. Шундай ҳолатлар ҳам бўлган-ки, ота ўз болалари кўз ўнгида уларнинг онасини дўппослаган, унга азоб берган. Эркак зулмига чидолмаган аёл оилани ташлаб қочган ва Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон консуллигига мурожаат қилган.

Аёл консулликда ўзининг даҳшатли ҳаёти ҳақида гапириб берган ва уйга жўнатишларини сўраб, ёлворган. Новосибирскдаги Ўзбекистон Бош консуллиги сайи-ҳаракатлари билан аёл ватанга қайтарилган.

Аёлнинг Консуллика мурожаатидан сўнг, Новосибирск шаҳридаги васийлик органлари ва полиция ҳамкорлигида отадан болалар олиб қўйилган ва шаҳардаги "Оила ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш" марказига жойлаштирилган. Болалар бу ердан тўғри Ўзбекистонга юборилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, болаларнинг Абдураззоқ исмли акалари ҳам бўлиб, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги сабабли, Ўзбекистонга олиб келишнинг иложи бўлмаган. Айни вақтда Консуллик васийлик органлари билан биргаликда болакайни ватанга қайтиши учун унга барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириб бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни вақтда болалар Тошкент ИИББ балоғат ёшига етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш марказида ўз тенгдошлари билан мулоқот қила бошлаганлар. Улар билан суҳбатлашган психологнинг сўзларига кўра, кичкинтойлар ўз онасини кўпам эслашмайди ва уни соғинишмайди. Бу эса, уларни ҳаётга келтирган аёл билан эмоционал ришталар узилганлигини англатади.

Бугунги кунда марказда болаларни жамиятга қайтариш ва тўлиқ реабилитация қилишларига ёрдам бериш бўйча қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни таълим жараёнига қайтариш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

413

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

155
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

155
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

316
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

316
Девушка в постели ест попкорн и держит пульт. Архивное фото

Дангасалик хавфли касалликнинг аломати бўлиши мумкин - психиатр

3
(Янгиланган 14:00 13.08.2020)
Дангасалик хавфли касалликнинг аломати бўлиши мумкин - Сербия психиатрия марказининг доценти Павел Катчалов.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Дангасалик хавфли касалликнинг аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда психиатр, Париж психоаналитик жамиятининг аъзоси, Сербия психиатрия марказининг доценти Павел Катчалов Sputnik радио эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дангасалик кўпинча организмнинг ҳимоя реакциясининг бир тури бўлиб, кераксиз ишлардан халос бўлишга ёрдам беради.

“Бошқалар томонидан таклиф қилинадиган ёки ўзлари одат қилиб елкаларига юклаб оладиган маъносиз ишлардан ҳимояланиш мақсадида қўлланадиган - нормал дангасалик мавжуд. Шунда дангасалик кутишга, фикрни ўзгартиришга имкон беради ва ишнинг бир қисми ўз аҳамиятини йўқотади. Яъни, дангасалик - бу жуда серғайрат одамлар баъзан ўзларига ёки бошқаларга юклашга ҳаракат қиладиган ортиқча ишдан ҳимоя бўлиши мумкин”, - деб таъкидлади Качалов.

Бошқача вазият бўлиши мумкин, фақат ташқи жиҳатдан дангасаликка ўхшайди, бунда одам ўзини керакли ҳаракатларни бажаришга мажбур қила олмайди. Бу касаллик ҳолат бўлиб, унда мутахассиснинг ёрдами талаб қилиниши мумкин.

"Эҳтимол, гап депрессия ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда психиатрга мурожаат қилиш зарур. Ҳозир жуда кўп самарали антидепрессантлар бор. Бирдан ўзгарган, аввалги ўзига ўхшашликни йўқотган, оддий ҳаракатларни амалга ошира олмаган ҳар қандай одамга психиатрдан ёрдам олишни маслаҳат бериш ёки антидепрессантларни синаб кўриш керак”, - дейди психиатр.

Агар муаммо вақти-вақти билан такрорланиб турса, даволаниш ёрдам бериши керак, деб қўшимча қилди эксперт.

3