Сдача экзаменов в центре тестирования мигрантов

"Одамлар алданиб қолмоқда": Меҳнат вазирлиги хусусий бандлик агентликлари ишини текширади

229
(Янгиланган 09:04 15.08.2019)
Текширув ўтказилишига фуқароларнинг алданиб қолаётганликлари ҳолатлари сабаб сифатида кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Меҳнат вазирлиги айрим хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан текширув ўтказмоқчи. Бу ҳақда вазирлик матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Трудовые мигранты возвращаются домой
Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана

"Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ вазирлик томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида айрим* Хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини текшириш режалаштирмоқда", - дейилган хабарда.

Текширув ўтказилишига фуқароларнинг алданиб қолаётганликлари ҳолатлари сабаб сифатида кўрсатилган. Вазирлик ахборотида айтилишича, мазкур агентликларга ишга жойлашиш учун мурожаат этган ва олдиндан 100% ҳақ тўлаган фуқаролар ишга жойлаштирилмай қолмоқда ва улар ўз маблағларини қайтариб ололмаяпти, айрим ҳолларда тўланган пулларнинг маълум бир қисми асоссиз ушлаб қолинмоқда.

Текшириш якуни бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Хусусий бандлик агентликларининг лицензиясини тўхтатиш, тугатиш, бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади, дейилади хабарда. Шунингдек Низом ва Битим талабларини бузган Хусусий бандлик агентликлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

229