Складирование и контроль качества продукции

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони маълум қилинди

537
(Янгиланган 16:34 02.09.2019)
Анжуманда Россияда пайвандлаш (сваркачилик) соҳасида мигрантларга талаб катта эканлиги ҳамда пайвандлаш соҳасидаги мутахассисларга юқори ҳақ тўланаётганлиги маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. 2019 йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сонини очиқланди.

Адлия вазирлиги хабарида қайд этилишича, тадбирда иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Аҳматов ҳозирда меҳнат мигрантларнинг сони тахминан 2,6 ва 3 млн атрофида эканлигини маълум қилган.

Шунингдек,у  Россияда пайвандлаш (сваркачилик) соҳасида мигрантларга талаб катта эканлигини ҳамда пайвандлаш соҳасидаги мутахассисларга меҳнати учун юқори ҳақ тўланаётганлигини маълум қилди. Хусусан, энг камида 1700 рубль миқдорида ҳақ олиши мумкинлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилнинг мос даври кўрсатгичига қараганда 0,2 фоизга камайиб, иқтисодий фаол ёшдаги аҳолининг 9,1 фоизини ташкил қилганини маълум қилган эди. Таъкидланишича, чет элга меҳнатга қилгани кетган шахслар сони 2018 йил мос даври билан қиёслаганда 1,9 фоизга камайган. Статистик маълумотларга қараганда, Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳар йили ватанига 4 млрд $ юбормоқда.

Шу билан бирга, Россия ФХХ ҳисоботига кўра, биринчи ярим йилликда Россияга 2,4 млн нафар хорижий фуқаро ишлаш мақсадида келган.

Ишлаш мақсадида келганларнинг аксариятини МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. Улар орасида Ўзбекистон етакчи - Россияга олти ой ичида 918 минг нафар ўзбекистонлик ишлаш учун келган. Тожикистон 523,9 минг киши билан иккинчи ўринда қайд этилган. Биринчи учликка Қирғизистон 265 минг киши билан киритилган. Кейинги ўринларда Украина (164,6 минг киши) ва Қозоғистон (105,3 минг киши) кўрсатилган.

537

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

153
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

153
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

316
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

316

Лукашенко Познернинг қайси луқмасига "маънодор қараш" қилган эди

19
(Янгиланган 11:19 13.08.2020)
Познернинг сўзларига кўра, воқеа 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Телебошловчи Владимир Познер 25 йил муқаддам Александр Лукашенко номига ўзи томонидан айтилган ноаниқ жумла ва унга Беларус президентининг муносабати ҳақида ҳикоя қилди.

Тегишли ролик унинг "Познер Online" сайтидаги шахсий колонкасида жойланган.

Познернинг сўзларига кўра, воқеа Борис Березовский томонидан ташкиллаштирилган, 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

Кечки тановвул вақтида меҳмонларга "самимий меҳмондорчилик" эвазига миннатдорлик рамзи сифатида қадаҳ сўз айтиш таклиф қилинган.

"Ўша вақтда, навбат менга етиб келганида, нима деганимни яхши эслайман: "Онам мени кимнингдир нонини синдираётганингда, у одам ҳақида ёки яхши, ёки ҳеч нарса айтмаслик керак, дея ўргатганлар. Шу боис, Александр Григорьевич, мен сукут сақлайман". Шу гапни айтдим ва жойимга ўтирдим", - дея ҳикоя қилади у.

Телебошловчининг айтишича, бунга жавобан Лукашенко ҳеч бир сўз айтмасдан "фақат маънодор қараш қилган" қилган, Березовский эса ундан фарқли ўлароқ жуда аччиқланган ва айтилган гапларни юмшатишга уринган.

19