Россияда юқори малакали хорижий мигрантларнинг иш ҳақи камайтирилиши мумкин

259
Россияда юқори малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи бир ярим бараварга камайтириш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Юқори малакали хорижий мутахасислар иш ҳақининг чегарасини бир ярим бараварга – ойига 167 мингдан 100 минг рублгача камайтириш таклиф қилинди.

Бу ҳақда “Российская газета” Россия Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига асосан хабар қилди.

Таъкидлаш жоизки, юқори малакали чет эллик мутахассислар Россияда квота ва патентларсиз ишлайдиган ва йилига 2 миллион рубл миқдорида маош оладиган мигрантлар тоифасига киради. Бу ойига сал кам 170 минг рублни ташкил қилади.

Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети профессори Александр Сафоновнинг таъкидлашича, Россияда юқори малакали мутахассислар тоифасига нафақат топ-менеджерлар, балки яхши муҳандис ва ишчилар ҳам киради.

Унинг фикрига кўра, Хитой, Чехия ёки Венгриядан келган мутахассисларга ойига 100 минг рубл маош аввалгидек жозибадор бўлиб кўриниши мумкин.

259
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

144
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар кечки пайт (иш вақтидан кейин) касб-ҳунар ва рус тилини ўрганиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини Россия таълим муассасаларида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Шавкат Мирзиёев 11 август куни имзолаган қарорда белгилаб қўйилган.

Масъуллар ва тегишли вазирликларга уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этган Россия ҳудудларида давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни касб-ҳунарга ва рус тилига, айниқса, кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш вазифаси топширилган.

Гап Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ва “Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)” иттифоқи билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш белгиланган.

Харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

144

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

160
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

160
Сергей Лавров и Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

9
(Янгиланган 09:50 14.08.2020)
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этдилар.

Турли даражалардаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва уларга тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.

9