Директор Института профессионального кадровика Валентина Митрофанова

Мигрантлар Россияга баландроқ маош туфайли келмоқда - мутахассис

559
(Янгиланган 19:34 08.10.2019)
Россияда бугунги кунда оддий ишчи касбларига эга бўлган мигрантлар, айниқса чакана савдо ва қурилиш соҳаларида кўпроқ керак бўлмоқда.  

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Мигрантлар нима сабабдан Россияга келаётгани ҳақида Кадрлар бўйича мутахассислар тайёрлаш институти директори Валентина Митрофанова айтиб берди.

“Ҳар қандай мигрантнинг Россияга келишига сабаб – бу ерда ўз ватанига қараганда, маълум меҳнат шароитларининг яхшилигидадир . Улар Россияда ишлаб ўз оилаларини таъминлаш имконига эга бўладилар”, - дейди Митрофанова.

Россия бугунги кунда кириб келаётган ишчиларнинг нақадар юқори малакага эга эканликларини текшираётгани йўқ. Шу сабабдан иш берувчилар нопрофессионал кадрларга ҳам дуч келиши мумкин. Буни улар тушунишлари керак. 

Россияда бугунги кунда оддий ишчи касбларига эга бўлган мигрантлар, айниқса чакана савдо ва қурилиш соҳаларида кўпроқ керак бўлмоқда.  

Иккинчи тарафдан, мигрантлар ҳам улар расман ишга жойлашмаган тақдирда, улар пенсия фондига тўловлар амалга оширилмаслиги ва уларнинг иж стажи ҳисобга олинмаслигини тўғри тушунишлари керак, дейди кадрлар тайёрлаш соҳаси мутахассиси.

Митрофанова: мигранты едут в Россию из-за лучших условий труда
559

Россия иқтисодиёти миграциясиз инқироздан чиқа олмайди - тожикистонлик эксперт

13
Раҳмон Улмасов Россиянинг баъзи амалдорларининг пандемия пайтида Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси ошгани ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Коронавирус пандемияси даврида Россиядаги меҳнат мигрантлари кўпроқ жиноят содир этишни бошламади, дейди миграция бўйича мутахассис, Россия-Тожикистон (Славян) университети профессори Раҳмон Улмасов РИА Новости билан суҳбатда ва бунга далиллар келтирди.

"Нимагадир баъзи мансабдорлар пандемия пайтида ва ундан кейин меҳнат мигрантлари орасида жиноятчилик кўпаймоқда деган фикрни доим гапиришмоқда", - деди Улмасов. Кейин Россия ИИВнинг маълумотларини келтирди. Унга кўра, Россияда коронавирус пандемияси пайтида мигрантлар орасида жиноятлар сони сезиларли камайган.

Шунингдек, профессор ички ишлар вазири ўринбосари Владимир Ефимовнинг май ойининг охирида айтган сўзларини келтирди, унга кўра пандемия пайтида мигрантлар орасида криминоген вазият ёмонлашмаган.

"Москвада криминоген вазият ёмонлашгани кузатилмаяпти. Ефимовнинг сўзларига кўра, мигрантлар орасидаги жиноятлар сони 1,2 фоизга, чет элликлар томонидан содир этилган қотилликлар 2 фоизга, босқинчиликлар 8,1 фоизга, талончиликлар 9,4 фоизга, ўғирликлар 5,5 фоизга камайди", - дейди Улмасов. Унинг сўзларига кўра, қайд этилган жиноятларнинг умумий сони 2019 йил майига нисбатан 5,6 фоизга камайди.

Мутахассис мигрантларнинг аксарияти Россияга яхши ният билан - ўз оилаларини таъминлаш учун пул ишлашга келганлигини таъкидлашни зарур деб ҳисоблади. Бироқ, унинг таъкидлашича, улар орасида "маълумотсиз ва тажрибасиз мигрантларни радикал тузилмаларга жалб қилиш ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар уюштириш истагидаги" ва "профессионал провокатор ва технологлар" борлигини истисно қилиб бўлмайди.

Раҳмон Улмасовнинг сўзларига кўра, марказий осиёликлар 20 йил ичида анча ўзгарган. Россияда яшашга одатланиб, ўз ватанларига кетиш ўрнига, улар пул топишнинг янги имкониятларини излай бошлаганлар.

"Мигрантларнинг болалари мутлақо бошқача авлоддир, эҳтиёжлари ва режалари мутлақо ўзгача. Улар ҳатто инқироз пайтида ҳам жиноятга қўл урмайдилар, чунки улар ўз касби ёрдамида пул ишлашни билишади", - дейди эксперт. Унинг маълумотларига кўра, 2020 йил июль ойида Марказий Осиё республикаларига пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошган.

Шу билан бирга, профессор пандемия пайтида ва ундан кейин дунёнинг барча мамлакатларида миграция соҳасида кўплаб ноқонуний мигрантларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради, чунки ёлланган чет эллик ишчилар учун иш берувчилар жавобгарликни ўз зиммаларига олмайдилар. Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, бу мигрантлар иш ҳақи конвертларда берила бошлашига олиб келади.

Тожикистонлик эксперт мигрантларни Россия иқтисодиётидаги инқирозни енгиб ўтиш учун қимматли манба сифатида кўради, чунки ҳозирда аёллар фойдасига демографик устунлик бунга тўсқинлик қилмоқда. Масалан, унинг сўзларига кўра, шу йил бошида Россияда 68,1 миллион эркак ва 78,6 миллион аёл яшаган - фарқ 10,5 миллион. Унинг таъкидлашича, бу устунлик 2036 йилгача давом этади. Россия иқтисодиёти миграциясиз инқироздан чиқа олмайди, дея хулоса қилди эксперт.

13
Контрольно-пропускной пункт на границе

Россия ва Қозоғистон чегарасида мигрантлар иштирокида муштлашув юз берди

143
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва Росгвардия ходимларининг тўқнашуви бўлиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Самара вилояти ҳудудидаги рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида можаро рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу жанжалда Росгвардия ходимлари иштирок этмаган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва Росгвардия ходимларининг тўқнашуви бўлиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Видеода оломон камуфляж формали қўлларида металли қалқон бўлган кишилар тўсиғини бузиб ўтишга уринаётгани акс этган эди. Орқада эса  “Самарская область” ёзуви кўринар эди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Самара вилояти ҳудудидаги рус-қозоқ чегарасида мигрантлар гуруҳининг  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан тўқнашуви куни кеча содир бўлди ва жуда тез Росгвардия вакилларининг иштирокисиз бартараф этилди”, - дейилган хабарда.

143