Юрий Московский

Мавжуд тизим мигрантлар хавфсизлигини таъминлай олмаяпти

257
Россияда хавфсизликни таъминлаш учун комплекс чоралар талаб қилинади. Айни вақтда, бу чоралар мигрантларнинг мамлакатда бафуржа яшашига ҳалақит қилмаслиги керак.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московский Sputnik билан суҳбатида РФнинг амалдаги меҳнат қонунчилигида муайян ўзгартишларга зарурият борлигини айтиб ўтди.

Россияда хорижликларнинг ўз уйларида четдан келган шахсларни рўйхатга қўйишига рухсат берилиши мумкин. Ҳозирда тегишли ўзгартишларни Россия вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат комиссияси кўриб чиқмоқда. Қонун лойиҳаси қабул қилинса, РФда турар-жой сотиб олган хорижий фуқаро ўз яшаш ҳудудида яқинларини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Россия Молия вазирлиги мигрантлар учун сюрприз тайёрламоқда

Эксперт қайд этишича, Россияда ўзига уй-жой сотиб олишга имконияти бор хорижликлар у қадар ҳам кўп эмас. Кўпинча улар умуман рўйхатсиз яшайди.

Айнан шунинг учун ҳам хорижликларнинг рўйхатга олинишида мавжуд тизим тўғирланиб, унга аниқ шарҳ берилиши талаб қилинади. Чунки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунни икки ёқлама талқин қилиши кузатилмоқда. Мигрантларнинг рўйхатга турган манзиллари ва яшаш жойлари билан боғлиқ ҳолатларда қатор тушунмовчиликлар бор. Ҳам маҳаллий ва ҳам чет эл фуқароларининг кўпинча ўринсиз турли санкцияларга тортилишини кузатиш мумкин. Бунда, албатта, ИИВ томонидан чет элликнинг рўйхатда туриши тизимига аниқлик киритиши талаб қилинади. 

“Жорий тизим муҳожирларнинг хавфсизлиги учун ҳеч қандай реал асосларни ҳосил қилмайди. Фикримча, илгариги меъёрни қайта жорий этишга эҳтиёж мавжуд, бунда хорижликларни иш жойлари бўйича рўйхатга олиш, хавфсизликни кучайтириш учун эса мамлакатдаги барча муҳожирларни оммавий дактилоскопиядан ўтказиш талаб қилинади”, - дейди эксперт.

Санкт-Петербургда оммавий рейддан сўнг юзлаб мигрантлар қўлга олинди

Россияда ҳозир хавфсизликни таъминлаш учун комплекс чоралар кўрилиши талаб этилади, айни вақтда, улар кишиларнинг мамлакатда бафуржа яшашларига ҳалақит қилмаслиги керак.

257