Пассажиры в аэропорту

Ўтган йилда ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетгани маълум қилинди

545
(Янгиланган 11:00 27.01.2020)
2019 йилда доимий яшаш учун Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 13,2 минг кишини ташкил қилди. Яшаш учун келганлар сони эса 2,5 минг киши.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. 2019 йилда доимий яшаш учун Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 13 246  кишини ташкил қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Энг кўп Қозоғистонга - 57,5% (7615 киши) ва Россияга - 37,7% (4990 киши) кўчиб кетиш ҳолати қайд этилган.

Кейинги ўринларда 0,8 % билан АҚШ (112) ва 0,7 % билан Исроилга (99 киши) қайд этилган.Қолган 3,3 % эса бошқа давлатлар ҳиссасига мос келади. 

Таъкидланишича, 2019 йилда Ўзбекистонга доимий яшаш учун хорижий мамлакатлардан 2527 киши кўчиб келган. Шулардан 33,2 % (839 киши) Қозоғистондан, 23,3 % (588 киши) Россиядан, 21,4 % (541 киши) Тожикистондан кўчиб келган.Қирғизистондан кўчиб келганлар сони 21,1 %ни (307 киши) ташкил этган. Қолган 10% (252 киши) бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

545