Здание по адресу 4-я Красноармейская улица дом 4А в Санкт-Петербурге, где располагается генеральное консульство Узбекистана в России.

ТИВ Санкт-Петербургда ўзбек мигрантларининг иш ташлаши юзасидан баёнот берди

951
Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлаши ҳолати юзасидан 2020 йил 28 январ куни Бош консулхонада компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялардан бирида ишлайдиган мигрантлар, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлашда иштирок этганлари тўғрисида маълумот тарқалгани муносабати билан 2020 йил 28 январ куни Бош консулхонада ушбу компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Аниқланишича, воқеа 27 январ куни меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари нотўғри шарҳлангани сабабли келиб чиққан. Қайд этилишича, 2020 йил 1 январга қадар ишга кирган чет эл фуқароларига 11 ой ишлаганларидан сўнг бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули тўлаб берилади. Иш ҳажмининг камайиши муносабати билан меҳнат шартномасини 2020 йил 1 январдан кейин имзолаган ишчиларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.

28 январ куни компания вакиллари бригада ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб вазиятни тушунтиришган. Низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.

951