ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 19 март куни Россия Ички ишлар вазирлиги хорижий фуқароларнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш муддатларини узайтириш тартибига изоҳ берди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
2020 йил 19 мартдан бошлаб хорижий фуқаролар Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин. Бунинг учун улар ариза билан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг энг яқин ҳудудий органига мурожаат қилишлари керак.
Россияга визани талаб қилмайдиган тарзда келган чет эл фуқаролари мамлакат ҳудудида бўлиш муддатини узайтиришлари мумкин, хатто мазкур муддат тугаган бўлса ҳам.
Чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган рухсатномаларга ва Россия ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларига ишлаш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар учун ариза қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари янги патент олиш учун Россия Федерациясидан ташқарига чиқмасдан ва тегишли аризаларни бериш муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмасдан мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ҳаволада танишиш мумкин.
Элчихона Россияда ҳудудида бўлиш муддатида тугайдиган ўзбекистонликларга имкон қадар тезроқ Россия ички ишлар вазирлигининг энг яқин ҳудудий органига тегишли ариза билан мурожаат қилишларини қатъий тавсия қилади.
Ўзбекистонликлар зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги ва Россиянинг ҳудудларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз (манзиллар ва телефон рақамлар қуйидаги ҳаволада жойлаштирилган).
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.
Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан суҳбатлашди. Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.
Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.
"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади.
Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.
"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари.
Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда.
Ярмарка ҳар ой ўтказилади ва ҳар доим халқ ҳунармандлари қўл санъатлари ихлосмандларининг катта эътиборини тортади.
Ёғоч, шиша, кулолчилик, заргарлик буюмлари, миллий каштачилик ва барча турдаги аксессуарлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган.
Миллий услубдаги либослар
Қўғирчоқлар
Ангора эчки жунидан тўқилган буюмлари
Соат
Самарқанд ҳунармандларининг ноёб кумуш тақинчоқлари
Кушуш тақинчоқлар
Оёқ кийим
Матрешкалар
Тошлардан ясалган заргарлик буюмлар
Ёстиқлар - ноёб каштачилик
Ёғочдан ясалган соатлар
Қўғирчоқлар
Кулолчилик буюмлари
Тошкент дизайнерлари ижод намуналари
Декоратив идишлар
Декоратив шағамлар