Часть застрявших в аэропорту Внуково узбекистанцев разместили в общежитии

Россияда ўзбекистонликларга ёрдам бериш махсус гуруҳи ташкил этилди

438
(Янгиланган 14:35 16.04.2020)
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Россияда “Саховат” кўмак маркази ташкил этилди. Аёлларга, кўп болали оилаларга, қариялар ва ногиронларга биринчи навбатда ёрдам кўрсатилади.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида  Россияда “Саховат” кўмак маркази ташкил этилди. "Правда Востока" хабарига асосан.

“Марказ Россияда COVID-19 пандемияси туфайли қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оилаларига манзилли ёрдам тизими йўлга қўйилади”, - дейилган хабарда.  

Аризалар 16 апрелдан бошлаб http://саховат.рф/  ва Facebook’даги саҳифа орқали қабул қилинади.

Биринчи навбатда аёлларга, кўп болали оилаларга, қариялар ва ногиронларга ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, волонтёрлар томонидан  Москва ва Москва вилоятида эҳтиёжмандларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар етказиб бериш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон таҳририятига 14 апрел куни 158 фуқарога дипломатик ваколатхона томонидан ёрдами кўрсатилганлигини маълум қилган эди. Дипломатларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинган дори-дармон ва шахсий гигиена воситалари тақдим этилди.

438
Вице-президент фонда Миграция XXI век Наталья Власова

Россия мигрантларсиз мавсумий қишлоқ хўжалик ишларини бажара оладими?

811
(Янгиланган 20:40 26.05.2020)
Чет эл фуқаролари ҳар йили РФга келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, дейди миграция масалалари бўйича эксперт Наталья Власова.

Россия президенти қошидаги Халқ хўжалиги ва давлат ҳизмати академияси (РАНХиГС) ҳисоб-китобларига кўра, РФда қишлоқ хўжалигида 500 мингга яқин мигрант ишлайди. Мутахассисларнинг фикрича, экин ва йиғим-терим кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун уларга пандемия туфайли ёпиқ бўлган чегаралар шароитида ҳам келишига рухсат бериш керак, деб ёзади РБК.

Миграция бўйича мутахассис Наталья Власованинг таъкидлашича, Россияда ҳар доим ҳам қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаган.

"Эндиликда, март ойидан бери бизга мигрантлар келолмаганлиги сабабли, жуда кучли танқислик ҳис қилинади. Буюк Британия, Франция, Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, пандемия туфайли ишсиз қолган аҳолини жалб қилишга уринишлар ҳеч қандай самара бермайди. Баъзи одамлар  рози бўлишган, аммо далада ўтган бир кундан кейин деярли ҳамма давом этишдан бош тортди. Эҳтимол, бизда ҳам шундай бўлади, чунки қишлоқ хўжалигида меҳнат жуда оғир", - деди Наталья Власова Sputnik радиосига.

Шу билан бирга у Марказий осиёликлар бундай қийин ишга кўникканлигини таъкидлади.

"Улар бизга ҳар йили келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, - дейди мутахассис. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Ахир, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири, демак, ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу масалани кўтариши ва бошқа давлатларнинг ҳукуматларидан ўз фуқароларига қишлоқ хўжалигидаги ишларга боришига рухсат беришларини сўрашлари керак. Буни амалга ошириш учун РФнинг қайси субъекти қанча мигрантга эҳтиёжи борлигини ва Россияга келганида уларни у жойларга қандай етказишликни аниқ билиш керак. Катта ишлар турипти олдинда, аммо менимча, бу масалани ҳал қилса бўлади".

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Власова о росте нелегальной миграции из-за коронавируса
811
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

Яна 280 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари рус-қозоқ чегарасида тўпланди

372
(Янгиланган 19:34 25.05.2020)
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланишда давом этмоқда.

ТИВ матбуот хизмати 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб ўтган. Таъкидланишича, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Хабарда ёзилишича, огоҳлантиришларга қарамай, яна 280 нафарга яқин фуқаролар Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги маълумотига кўра, Самара вилояти Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо тўпланганлардан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётганлардан ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишлари ҳамда чартер рейсларини кутишлари сўралган.

“Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган жами 1100 нафар Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида ватанга олиб келинган эди. ТИВ қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмагани ва фуқаролардан чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди.

372
Зироат Мирзиёева поздравила детей Узбекистана с праздником

Биринчи хоним болаларни байрам билан табриклади

23
(Янгиланган 18:34 01.06.2020)
“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дейилган табрикда.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними, “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муборакбод этди.

“Азиз болажонлар! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб улғайишини тилайман”, - дейилади табрикда.

Зироат Мирзиёева бугунги кунда дунё болалари катталар қатори асосий вақтини уйда ўтказишга мажбурлиги таъкидлаган. Айни ўйнаб, ҳаракат қиладиган ёшда бу осон эмас, албатта. Бироқ вазият шуни тақозо этмоқда.

“Ўғил-қизларим. Ташқи олам билан боғланиш имкони чекланган бўлсада, сизнинг имкониятингиз чекланмаган! Уйда ҳам бадиий асар мутолаа қилиб, орзу-ўйларингизни тасвир ёки мусиқада ифодалаб, қўшимча фанлар, хорижий тиллар, шунингдек, она Заминимизни ўрганишингиз, интернет орқали билим ва тафаккурингизни кенгайтиришингиз мумкин”, - дея қўшимча қилган Мирзиёева.

Қайд этилишича, “Замин” фонди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини тақдим этмоқда. Лойиҳа доирасида махсус мактабларни замонавий ёрдамчи ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Энг асосийси, мунтазам равишда жарроҳлик амалиёти йўли билан ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилади.

“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дея якунланган табрик.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

23