Поставнин, архивное фото

Поставнин мигрантлар патенти тўлови бекор қилингани ҳақида

696
Россия ФМС раҳбарининг собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин Россияда қолиб кетган мигрантларнинг рўйхатдан ўтиш ва патент муддатлари узайтирилгани юзасидан фикр билдирди

Россия ФМС раҳбарининг собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин қабул қилинган мигрантларни рўйхатдан ўтиш ва патентларини узайтириш заруриятидан озод қилиш тўғрисидаги қарорни мутлақо тўғри қарор деб атади. Аммо маъмурий масалаларни ҳал қилиниши миллионлаб одамларнинг даромад топишда юрган иқтисодий муаммоларини енгиллаштирмайди.

"Рўйхатдан ўтиш ва патент узайтирилди, аммо бу (одам – таҳр.) ишлаётганлигидан далил эмас. Карантин туфайли у ишидан маҳрум бўлиши мумкин эди. Шунинг учун у ноқонуний ишлаётганлар билан бир қаторга тушди – на унисида иш бор ва на бунисида. Уларни нима қилиш керак? Улар уйларига қайта олмайди", - деди Поставнин.

У пандемия пайтида Россияда расмий равишда ишлаётган меҳнат мигрантларини Россия фуқаролари билан тенглаштириш жуда самарали ва адолатли бўлади деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, юз минглаб ноқонуний мигрантларни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ.

"Пулларни россияликларни қўллаб-қувватламасдан, ноқонуний секторда ишлаб иш ҳақини конвертда оладиган барча мигрантларга тарқатиш бу бемаъниликдир. Ҳозирча биз бу муаммони ҳал қилмагунимизча ҳеч нарса қилиб бўлмайди", - дея қўшимча қилди эксперт.

Шу билан бирга, у мигрантлар йирик ва бадавлат ватандошлар ва ташкилотларнинг ёрдамига умид қилмасалари ҳам бўлишини таъкидлади, чунки бундай механизм ҳеч қачон амалга оширилмаган.

"Биз ўзига хос ўзаро ёрдам жамғармаси ёки шунга ўхшаш тузилмани яратишни таклиф қилган эдик. Ҳозир ушбу восита қийин вазиятда жуда фойдали бўлар эди. Аммо ҳозирча бу каби тузилмалар шакллантирилмаган", - деб шикоят қилди Поставнин.

Sputnik Ўзбекистон подкастида мутахассиснинг батафсил изоҳини тингланг.

Эксперт о продлении патентов для застрявших в РФ мигрантов: им надо помогать
696
Вице-президент фонда Миграция XXI век Наталья Власова

Россия мигрантларсиз мавсумий қишлоқ хўжалик ишларини бажара оладими?

811
(Янгиланган 20:40 26.05.2020)
Чет эл фуқаролари ҳар йили РФга келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, дейди миграция масалалари бўйича эксперт Наталья Власова.

Россия президенти қошидаги Халқ хўжалиги ва давлат ҳизмати академияси (РАНХиГС) ҳисоб-китобларига кўра, РФда қишлоқ хўжалигида 500 мингга яқин мигрант ишлайди. Мутахассисларнинг фикрича, экин ва йиғим-терим кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун уларга пандемия туфайли ёпиқ бўлган чегаралар шароитида ҳам келишига рухсат бериш керак, деб ёзади РБК.

Миграция бўйича мутахассис Наталья Власованинг таъкидлашича, Россияда ҳар доим ҳам қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаган.

"Эндиликда, март ойидан бери бизга мигрантлар келолмаганлиги сабабли, жуда кучли танқислик ҳис қилинади. Буюк Британия, Франция, Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, пандемия туфайли ишсиз қолган аҳолини жалб қилишга уринишлар ҳеч қандай самара бермайди. Баъзи одамлар  рози бўлишган, аммо далада ўтган бир кундан кейин деярли ҳамма давом этишдан бош тортди. Эҳтимол, бизда ҳам шундай бўлади, чунки қишлоқ хўжалигида меҳнат жуда оғир", - деди Наталья Власова Sputnik радиосига.

Шу билан бирга у Марказий осиёликлар бундай қийин ишга кўникканлигини таъкидлади.

"Улар бизга ҳар йили келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, - дейди мутахассис. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Ахир, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири, демак, ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу масалани кўтариши ва бошқа давлатларнинг ҳукуматларидан ўз фуқароларига қишлоқ хўжалигидаги ишларга боришига рухсат беришларини сўрашлари керак. Буни амалга ошириш учун РФнинг қайси субъекти қанча мигрантга эҳтиёжи борлигини ва Россияга келганида уларни у жойларга қандай етказишликни аниқ билиш керак. Катта ишлар турипти олдинда, аммо менимча, бу масалани ҳал қилса бўлади".

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Власова о росте нелегальной миграции из-за коронавируса
811
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

Яна 280 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари рус-қозоқ чегарасида тўпланди

372
(Янгиланган 19:34 25.05.2020)
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланишда давом этмоқда.

ТИВ матбуот хизмати 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб ўтган. Таъкидланишича, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Хабарда ёзилишича, огоҳлантиришларга қарамай, яна 280 нафарга яқин фуқаролар Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги маълумотига кўра, Самара вилояти Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо тўпланганлардан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётганлардан ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишлари ҳамда чартер рейсларини кутишлари сўралган.

“Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган жами 1100 нафар Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида ватанга олиб келинган эди. ТИВ қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмагани ва фуқаролардан чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди.

372

АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

0
АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Тартибсизликлар вақтида ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди.

Видеода намойишчилар юк машинани ўраб олгани ва унинг ичига киришмоқчи бўлгани акс этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, намойишчилар ҳайдовчини машинадан чиқариб, уни калтаклашди.

Айни вақтда ҳайдовчи ҳибсга олинган, унга айблов эълон қилинган.

Минниаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларига бир неча кундан бери намойишлар давом этмоқда.

0