Строительство жилого дома

Россия қурилишларига бошқа давлат ишчилари керак Хуснуллин

1062
У ишчиларнинг аксарияти бу Собиқ иттифоқ республикалари фуқаролари эканини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, улар мамлакатида ҳам кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ муаммоларни назарга олса, мигрантларнинг аксарияти Россияда қолади.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия қурилишларида хорижлик ишчилар керак. Бу ҳақда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди.

“Биз ҳозир мамлакатимизда ишлаётган хорижлик ишчилар бошқа бирор жойга кўчишлари керак эмас деб ҳисоблаймиз. Бугунги кунда бизда хорижлик ишчилар ҳиссаси етарлича катта... ва, албатта, улар олдимизда турган барча вазифаларни бажаришимиз учун лозим”, - деди Хуснуллин “Россия 24” телеканали эфирида.

У ишчиларнинг аксарияти бу Собиқ иттифоқ республикалари фуқаролари эканини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, улар мамлакатида ҳам кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ муаммоларни назарга олса, мигрантларнинг аксарияти Россияда қолади.

“Ҳозирча биз хорижлик ишчи кучи билан жиддий муаммоларни ҳис этмаяпмиз”, - деди бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирус пандемияси туфайли мигрантлар 15 июнгача патентсиз меҳнат қилиши мумкин. Шунингдек, мигрантларга 15 мартдан 15 июнга қадар аввал берилган патентлар учун ойлик тўловини тўламаслик имтиёзи берилган.

1062
Вице-президент фонда Миграция XXI век Наталья Власова

Россия мигрантларсиз мавсумий қишлоқ хўжалик ишларини бажара оладими?

811
(Янгиланган 20:40 26.05.2020)
Чет эл фуқаролари ҳар йили РФга келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, дейди миграция масалалари бўйича эксперт Наталья Власова.

Россия президенти қошидаги Халқ хўжалиги ва давлат ҳизмати академияси (РАНХиГС) ҳисоб-китобларига кўра, РФда қишлоқ хўжалигида 500 мингга яқин мигрант ишлайди. Мутахассисларнинг фикрича, экин ва йиғим-терим кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун уларга пандемия туфайли ёпиқ бўлган чегаралар шароитида ҳам келишига рухсат бериш керак, деб ёзади РБК.

Миграция бўйича мутахассис Наталья Власованинг таъкидлашича, Россияда ҳар доим ҳам қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаган.

"Эндиликда, март ойидан бери бизга мигрантлар келолмаганлиги сабабли, жуда кучли танқислик ҳис қилинади. Буюк Британия, Франция, Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, пандемия туфайли ишсиз қолган аҳолини жалб қилишга уринишлар ҳеч қандай самара бермайди. Баъзи одамлар  рози бўлишган, аммо далада ўтган бир кундан кейин деярли ҳамма давом этишдан бош тортди. Эҳтимол, бизда ҳам шундай бўлади, чунки қишлоқ хўжалигида меҳнат жуда оғир", - деди Наталья Власова Sputnik радиосига.

Шу билан бирга у Марказий осиёликлар бундай қийин ишга кўникканлигини таъкидлади.

"Улар бизга ҳар йили келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, - дейди мутахассис. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Ахир, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири, демак, ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу масалани кўтариши ва бошқа давлатларнинг ҳукуматларидан ўз фуқароларига қишлоқ хўжалигидаги ишларга боришига рухсат беришларини сўрашлари керак. Буни амалга ошириш учун РФнинг қайси субъекти қанча мигрантга эҳтиёжи борлигини ва Россияга келганида уларни у жойларга қандай етказишликни аниқ билиш керак. Катта ишлар турипти олдинда, аммо менимча, бу масалани ҳал қилса бўлади".

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Власова о росте нелегальной миграции из-за коронавируса
811
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

Яна 280 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари рус-қозоқ чегарасида тўпланди

372
(Янгиланган 19:34 25.05.2020)
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланишда давом этмоқда.

ТИВ матбуот хизмати 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб ўтган. Таъкидланишича, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Хабарда ёзилишича, огоҳлантиришларга қарамай, яна 280 нафарга яқин фуқаролар Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги маълумотига кўра, Самара вилояти Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо тўпланганлардан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётганлардан ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишлари ҳамда чартер рейсларини кутишлари сўралган.

“Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган жами 1100 нафар Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида ватанга олиб келинган эди. ТИВ қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмагани ва фуқаролардан чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди.

372

Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади

7
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШда норозилик намойишларини уюштирганликда Россияни айблаш, ҳам доимгидек, сохта хабарларга асосланган яна бир Россияга қарши кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин, деди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир исбот ёки аниқ далил келтирмади.

“Амалга ошди. Американинг сохта хабарлар машинаси узоқ кутилган ҳаракатларга ёғсираб ғичираб, шанғиллаб киришди”, -  деб ёзди Косачёв фейсбукда.

“Бу жуда кулгили бўлган бўлар эди. Бироқ бу жуда қайғули бўлади, чунки қарғалар учишидан олдин биринчи қалдирғоч бўлиши мумкин”, - деди сенатор.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, расмий Вашингтон онгига "бу сафар Америка шаҳарларида содир бўлаётган барча даҳшатлар етиб боради – жабрланаётганларнинг барчасига ва бўлажакларига самимий ҳамдардлик сўзлари, ҳамда, миллий фожиа устидан сиёсий ўйинларга йўл қўймаслик учун оддийгина  ўзини ўзи асраш инстинкти етарлича бўлишига ишонч билдирган.

Косачёв, шунингдек, Райснинг баёноти тўғридан-тўғри ҳақорат эканини таъкидлади –  бу нафақат бу ҳолатда умуман аралашмаган Россияга, балки ўз ҳалқи ва АҚШ фуқароси Жорж Флойднинг хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитиб, учтаси унинг устига чиқиб олгани, улардан бири эса томоғини тиззаси билан эзиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлмида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

7