Россиядаги мигрантларнинг патентлари муддати пандемия якунига қадар узайтирилиши мумкин

497
Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова чет эллик фуқароларга ҳуқуқий амнистия эълон қилишни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Мигрантларнинг Россия ҳудудида бўлиб туришларига рухсат коронавирус пандемияси якунига қадар узайтирилиши мумкин, деб хабар қилди РФ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова.

Бундай баёнот билан Москалькова Евроосиё альянсининг IV йиғилишида чиқиш қилган.

"Агар пандемия давом этадиган бўлса, ички ишлар вазирига у бизни пандемия якунига қадар қўллаб-қувватлашини сўраб мурожаат қилишга қарор қилдик", - деди у.

Бундан ташқари, омбудсман чет эллик фуқароларга ҳуқуқий амнистия эълон қилишни таклиф этди.

"Бундай чора РФ ҳудудида ноқонуний ёки қисман ноқонуний ҳолатда бўлиб турган мигрантларга таъсир кўрсатиши мумкин. Бу мигрантларнинг оммавий давлат регистрациясидан ўтказилишларига ёрдам беради", - деб ҳисоблайди Москалькова.

Бундан ташқари, чет элликлар томонидан жиноят содир этилмагани амнистиянинг муҳим шартларидан бири бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди омбудсман.

Ўз чиқиши якунида Москалкова чет эллик омбудсманларини мамлакатда бўлиш тўғрисидаги ҳужжатларни узайтира олмайдиган мигрантларнинг чиқариб юборилишига қарши чораларни ишлаб чиқишга чақирди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин коронавирус туфайли ватанига бора олмаётган мигрантларнинг визалари, меҳнат патентлари, яшаш учун рухсатномалари ва бошқа ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида фармон имзолаган эди. Ушбу қарор 2020 йилнинг 15 декабригача амал қилади.

Яқинда РФ Ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин мамлакатдаги компанияларда ходимлар билан бир қаторда ишлаши мумкин бўлган чет эл мигрантлари улушини тасдиқлаган эди. Унга кўра, чет элликларнинг аксарияти (80%и) қурилиш, 70%га яқини - кўчмас мулк соҳасида ишлашлари, 50%га яқини эса сабзавот етиштириш билан шуғулланишлари мумкинлиги айтилди.

497
Мавзу:
Миграция (81)
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

179
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

179
Мигранты во время экзаменационного тестирования

Патент учун рус тили имтиҳонини Ўзбекистонда топшириш мумкин

275
(Янгиланган 18:25 23.11.2020)
Патент ва яшашга рухсатнома учун керак бўладиган рус тили ва Россия қонунчилигини билиш ҳақидаги сертификатни Ўзбекистонда олиш имкони пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Бундан буён Россияда патент олиш учун керак бўладиган "Рус тили ва Россия қонунчилиги асослари" бўйича имтиҳонни Ўзбекистонда топшириш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республиканинг барча ҳудудларида жойлашган ўқув марказларида рус тилига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган. Сиз ушбу курсларда ўқиш давомида рус тилини ўрганиш билан бирга, Россияда патент олиш учун керак бўлган махсус сертификатни қўлга киритишингиз мумкин", - дейилган агентлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, 20-23 ноябр кунлари Ўзбекистонга Москва Миграция маркази раҳбарияти делегацияси ташриф бюрган эди. Улар Тошкентдаги "Ишга марҳамат" мономарказига ташриф буюриб, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллари билан меҳнат миграцияси борасида музокаралар ўтказишган эди.  

 

275

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

0
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

0