Меҳнат мигрантлари онлайн равишда моддий ёрдам олишлари мумкин

1178
(Янгиланган 17:52 14.01.2021)
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган меҳнат мигрантларига бир марталик ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун онлайн мурожаат қилиш кифоя.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Айни дамда хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар бир марталик ёрдам олиш учун интернет орқали мурожаат қилишлари мумкин, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  хабарига асосан.

"Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун" Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (42 АҚШ доллари) миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш тизими мавжуд”, - дейилган хабарда.

Моддий ёрдамга эхтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com сайти орқали паспорт маълумотлари  ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни юклаши керак бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, айни дамда 2017 нафар фуқаро ушбу ёрдамни олиш учун мурожаат қилган ва улардан 1952 нафарига ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ёрдам тизими Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташкил қилинган. 

1178

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

271
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

271
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

388
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

388

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

35
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

35
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон