ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг йирик қурилиш компаниялари “ПИК-Индустрия” ва “ТехСтрой”да ишлаш учун қурувчиларни ишга таклиф қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, ишга монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассислар таклиф қилинади.
Ишга жойлашиши учун дастлаб Ўзбекистонда суҳбатдан ўтиш керак. Суҳбатлар 15-31 январ кунлари Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Суҳбат вақтида иш шароитлари, маош миқдори ва бошқа қўшимча маълумотларни олиш мумкин.
Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали (71 202-33-55, 71 200-00-61) ёки мана бу ердан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 14 январ куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари – «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари раҳбарият вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.
Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан суҳбатлашди. Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.
Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.
"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади.
Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.
"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари.
Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда.
Ярмарка ҳар ой ўтказилади ва ҳар доим халқ ҳунармандлари қўл санъатлари ихлосмандларининг катта эътиборини тортади.
Ёғоч, шиша, кулолчилик, заргарлик буюмлари, миллий каштачилик ва барча турдаги аксессуарлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган.
Миллий услубдаги либослар
Қўғирчоқлар
Ангора эчки жунидан тўқилган буюмлари
Соат
Самарқанд ҳунармандларининг ноёб кумуш тақинчоқлари
Кушуш тақинчоқлар
Оёқ кийим
Матрешкалар
Тошлардан ясалган заргарлик буюмлар
Ёстиқлар - ноёб каштачилик
Ёғочдан ясалган соатлар
Қўғирчоқлар
Кулолчилик буюмлари
Тошкент дизайнерлари ижод намуналари
Декоратив идишлар
Декоратив шағамлар