(2:00 / 15.09Mb / просмотров видео: 5234)

Ҳибсга олинган журналист - Вышинский ҳимоясига митинг бўлиб ўтди

368
Москвадаги Украина элчихонаси олдида Киевда ҳибсга олинган журналист Вышинский ҳимоясига митинг бўлиб ўтди.

Москвадаги Украина элчихонаси олдида, жума куни Киевда ҳибсга олинган "РИА Новости – Украина" нашрининг журналисти - Кирилл Вышинский ҳимоясига митинг бўлиб ўтди.

Митингда 100га яқин киши иштирок этди. Улар ораисда таниқли журналистлар, депутатлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистнинг дўстлари ва ҳамкасабалари, жумладан МИА "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселев ва Russia Today телеканали бош редактори Маргарита Симоньян ҳам иштирок этишди. 

Митинг 2 ноября - журналистларга қарши жиноятларга барҳам бериш халқаро кунида ўтказилди. 

368

Илон Маск, лайлак ва намойишчилар ҳафта суратлари

109
Шу ҳафтада жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг қизиқарли суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

109
  • © AFP 2018 / Chandan Khanna

    АҚШда тартибсизликлар вақтида машиналар ёнмоқда. 29.05.20.

  • © REUTERS / Steve Marcus

    Лас-Вегаз казино-отелда раққоса ҳимоя ниқобида. 04.06.20

  • © Sputnik / Brian Smith

    Нью-Йоркда полиция намойишчиларни қўлга олмоқда.

  • © REUTERS / Steve Nesius

    SpaceX асосчиси Илон Маск Falcon 9 ракетасини учирилишидан сўнг. 30.05.20.

  • © AFP 2018 / Tarso Sarraf

    Бразилиянинг Маражо оролининг жануби-ғарбидаги Мелгако кўрфазида болалар сувга сакрамоқда. 29.05.20.

  • © AFP 2018 / Biju Boro

    Ҳиндистоннинг Борагаон шаҳридаги энг йирик полигонлардан бирида аёл чорва моллари учун ем олиб бормоқда. 04.06.20.

  • © REUTERS / Tom Brenner

    АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг рўпарасида, Лафаетт Паркда намойишчилар граффити чизган бино ёнидан ўтмоқда. 01.06.20.

  • © REUTERS / Loren Elliott

    Сидней ҳайвонот боғи, жираф. 01.06.20.

  • © AP Photo / Rene' Rossignaud

    Мальтадан 20 км масофада кемада мигрантлар кийимларни қуритмоқда. 02.06.20.

  • © Sputnik / Kirill Kallinikov

    Карантиндан сўнг Москвада черковлар очилди.

  • © Sputnik / Brian Smith

    Нью-Йорк кўчаларида намойишчилар.

  • © REUTERS / Adriano Machado

    Бразилияда коронавирус қурбонлари хотирасига протест акцияси. 01.06.20.

  • © AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba

    Кениялик суратчи Barbara Minishi ва дизайнер Wambui Thimba томда фотосессияда, Кения. 22.06.20.

  • © AFP 2018 / Ernesto Benavides

    Коронавирус қурбони қабрига хоч олиб келинмоқда. Перу, Лима яқини. 30.05.20.

  • © Sputnik / Press service of Bosco Family

    Балерина Екатерина Шипулина онлай-концертда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримдаги "Тайган" сафари-паркида шер.

  • © AFP 2018 / Ben Stansall

    Аёл Лондон Гринвич-паркида дам олмоқда. 02.06.20.

  • © AP Photo / Brian Inganga

    Найроби, Кибера харобаларида болалар коронавирусга бағишланган граффити олдидан югурмоқда (Кения), 03.06.20.

Одил судловсиз тинчлик бўлмайди: Флойд билан видолашув маросими

672
(Янгиланган 20:08 05.06.2020)
Миннеаполисда полиция ходими қўпол ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган Жорж Флойд билан видолашув маросими ўтказилди.

Флойд хотирасини ёдга олиш учун юзлаб одамлар Миннеаполисдаги North Central университети биносига келишди.

Флойд жасади солинган тобут машинада қабристонга олиб кетилаётган вақтда йиғилган одамлар "Одил судловсиз тинчлик бўлмайди!", деб бақиришди.

672
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

103
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

103
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши