Humo Arena - биринчи муз спорти саройи

4305
Хумо Арена - Ўзбекистоннинг биринчи муз спорти саройи ҳақида қизиқарли фактлар билан танишинг.

Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Бино қурилишида 4 мингдан ортиқ ишчилар ишлаган, Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлардан 10 дан ортиқ ҳамкор компаниялар жалб қилинган.

Humo Arena умумий қиймати - 1,5 триллион сўм бўлиб, ундан 185 миллион АҚШ доллари - хорижий инвестициялардир.

4305

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатга олди - видео

181
Россия президенти Владимир Путин дунёда биринчи коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

Вакцина Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди ва “Спутник V” деб номланди.

Вакцина кўнгиллиларда муваффақиятли синовдан ўтди. Синов иштирокчилари ўзларини яхши ҳис қилишаётганини айтишди ва эмлашдан кейин ҳеч қандай ножўя асоратларни сезишмаган. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, барча кўнгиллиларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлган, вакцина эса ўзининг хавфсизлигини исботлаган.

Шунингдек, Россия вакцинасига дунёнинг кўплаб мамлакатлари қизиқиш билдирди, ҳозир уни бошқа давлатларда синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Россияда Мудофаа вазирлиги ва Гамалея номидаги марказдан ташқари “Вектор” Новосибирск ДИМ ва Санкт-Петербург вакциналар ва зардоблар МИТ вакцина яратиш билан шуғулланмоқда. "Вектор"нинг учта вакцина

Россия вакцинаси 2 йилгача иммунитетни шакллантириши мумкин - Викулов

“Вектор”нинг учта вакцина прототипи бирламчи синовлардан ўтиб бўлди, энди илмий марказларда одамларда синовдан ўтказилмоқда.

181

Miss Maxim энг гўзал маликаси аниқланди - фото

1170
(Янгиланган 17:18 13.08.2020)
Москвада 12 августда ҳар йили ўтказиб келинадиган Miss Maxim гўзаллик танловининг финал босқичи ўтказилди.

Танлов ғолибасининг тожи учун энг гўзал 10 нафар аёл куч синашди. Суратга олиш якунлари бўйича "Maxim" журнали муҳаррирлари ғолибликка даъвогарлар ўнталигини эълон қилди.

Бу йил Великий новгородлик Октябрина Максимова гўзаллик танловининг бош мукофоти - тожни қўлга киритди.

Шунингдек, юз нафар аёл Москвадаги профессионал фотосессияга таклиф қилинди.

Miss Maxim танлови 2006 йилдан бери ўтказиб келинади.

1170
  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Москвада 12 августда ҳар йили ўтказиб келинадиган Miss Maxim гўзаллик танловининг финал босқичи ўтказилди.

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Победительница конкурса красоты и сексуальности Miss MAXIM - 2020 Октябрина Максимова (Великий Новгород) (справа).

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Танлов ғолибасининг тожи учун энг гўзал 10 нафар аёл куч синашди.

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Юз нафар аёл Москвадаги профессионал фотосессияга таклиф қилинди.

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танлови

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчилари

  • © Sputnik / Aleksey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчилари

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчилари

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчилари

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss MAXIM 2020 гўзаллик танлови

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчиси

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss Maxim 2020 гўзаллик танловининг финал босқичи иштирокчилари

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Miss Maxim 2020 ғолибаси Октябрина Махимова.

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

701
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

701