Особенное внимание руководство уделяет подготовке программ по обмену студентами

Хорижнинг етакчи университетлари филиалларини очиш ҳам ўзига хос инвестиция - Мирзиёев

86
Ўзбекистонда 91 та олий таълим муассасаси мавжуд, шундан 11 таси хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларидир

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни инвестиция соҳасига бағишланган видеоселекторда хорижий давлатларнинг етакчи университетлари филиалларини очиш олий таълим соҳасига киритилган яхши инвестиция эканини, билимли, замонавий мутахассислар мамлакатга катта манфаат келтиришини таъкидлади.

Ўзбекистонда 91 та олий таълим муассасаси мавжуд, шундан 11 таси хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларидир. Айни вақтда Ўзбекистонла Россия Федерацияси, Буюк Британия, Жанубий Корея, Сингапур, Италия каби давлатларнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ уларнинг сафига Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган янги Ҳиндистоннинг Амити университети ҳам қўшилди. Ушбу университетда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари тайёрланади, улар дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида таҳсил олишади. 

86
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

195
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

195
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган - ОАВ

312
Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин, деб хабар қилган "Дарё" нашри блогер Отабек Бакировга таянган ҳолда.

2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар "Колорпак" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.

Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

Аввалроқ "Колорпак"нинг июнь ойида янги "Таълим" дарслигининг 6 миллион нусхасини ва "Информатика" бўйича 2 миллион нусхасини нашр этиш бўйича бош пудратчисига айлангани ҳақида хабар берилганди. Компания шартномани ўқув йили бошланишидан 2,5 ой олдин қабул қилди ва бу билан бошқа ноширлар билан тузилган шартномалар ўзгартирилди.

312
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда коронавирус: 26 ноябрь асосий хабарлари

19
Ўзбекистонда яна 62 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

26 ноябрь coaт 13:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 477 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 206 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 606 киши пандемия қурбони бўлди.

Польшадан ёрдам

Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолётда шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонлари олиб келинди. Юкнинг қиймати 214 минг доллар.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 60,4 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,7 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,8 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).

19