Президент Таджикистана Эмомали Рахмон в сопровождении Президента Шавката Мирзиёева посетил завод Artel в Ташкенте

Тожикистонда ўзбек заводи очилади

608
Тожикистон бозорига “Artel” маҳсулотлари бир неча йил олдин кириб келган. Ушбу давр мобайнида компаниянинг маиший техникаси ишонч билан маҳаллий бозорни забт этиб, халқ орасида катта шуҳратга эришган.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистоннинг “Artel” компаниясининг сувутгич ишлаб чиқарувчи заводи очилади, дея хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат Инвестициялар ва давлат мулки бошқармаси бўйича давлат қўмитаси раҳбари Фаррух Ҳамрализода сўзларига асосланиб.

Шунингдек, у Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва шерикчилик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Ўтган йил ўзбекистонлик инвесторлар мамлакат иқтисодига 5,3 миллион доллар инвестиция киритишганини маълум қилди.

Ўзбек инвестициялари қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва боғдорчиликка йўналтирилган.

“Ҳозирда Душанбеда совутгич ишлаб чиқариш бўйича “Artel”  заводини очиш масаласи ҳал қилинмоқда”, - деди Ҳамрализода.

У Тожикистон бозорига “Artel” маҳсулотлари бир неча йил олдин кириб келганини эслатиб ўтди. Ушбу давр мобайнида компаниянинг маиший техникаси ишонч билан маҳаллий бозорга кириб, халқ орасида катта шуҳратга эришган.

Аввалроқ Тожикистонда ўз ишларида Ўзбекистон газламаларидан фойдаланувчи янги тикув цехлари очилиши маълум қилинган эди.

608