"Афсонавий анъана": Халқаро валюта фонди раҳбарини ўзбеклар меҳмондўстлиги ҳайратлантирди

279
"Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам ташлашим билан мен бу меҳмондўстлик руҳини ҳис қилиб келмоқдаман. Бу сахийлик, бу олижаноблик... Меҳмонларга ўта сахийлик билан такаллуф кўрсатасизлар экан". - дея ҳайратини яширмади Лагард

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам қўйишим билан, бу мамлакат ҳақида гапириладиган афсонавий меҳмондўстлик сингари гўзал анъана руҳини ҳис этяпман. Сизлар меҳмонларни ғоят улуғлайсизлар экан, дея тўлқинланиб нутқ сўзлади Тошкентда Марказий банкда ўтказилган йиғилишда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристин Лагард. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Кристин Мадлен Одетт Лагард 16 май куни илк бор Ўзбекистон диёрига ташриф буюрди. Марказий Банк биносида 17 май куни "Ўзбекистондаги ислоҳотлар: инклюзив ўсиш ва ҳамкорлик учун янги формула" мавзусида нутқ сўзлади.

Лагард ўз нутқини Ўзбекистондаги меҳмондўстлик анъанасига шарҳ беришдан бошлади. ХВФ раҳбарининг айтишича, бирор давлатга боришдан олдин, ўз жамоасига ўша юртни тавсифлайдиган бирор шиорни беришларини айтиб, мурожаат қилади. Лагардга жамоаси "Меҳмон отангдан улуғ" ибораси Ўзбекистонни яққол ифода этишини маълум қилади.

Кристин Лагард во время визита в Узбекистан
Sputnik / Дильшода Рахматова
Кристин Лагард во время визита в Узбекистан

"Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам ташлашим билан мен бу меҳмондўстлик руҳини ҳис қилиб келмоқдаман. Бу сахийлик, бу олижаноблик... Меҳмонларга ўта сахийлик билан такаллуф кўрсатасизлар экан". - дея ҳайратини яширмади Лагард.

Кристин Лагард 1956 йилнинг 1 январида Парижда таваллуд топган. Франция иқтисод ва молия вазири лавозимида фаолият юритган. 2011 йилнинг 5 июнида Халқаро валюта фонди директори вазифасини бажаришга киришган. 2016 йилнинг 19 февралида ХВФ директорлар кенгаши Кристин Лагардни ХВФ директори лавозимига қайта сайлаган.

279

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4022тага етди

229
(Янгиланган 11:38 06.06.2020)
Ҳозирда мамлакатда 759 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 нафарга ошди ва 4022тани ташкил этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Автобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 759 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

229
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний

Ўзбекистонда автобус ҳаракатлари қайта йўлга қўйилади

341
(Янгиланган 19:21 05.06.2020)
Автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Жорий йилнинг 8 июнидан — "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди.

Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

* автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

* ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

* автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилаётгани билан, вазият мураккаблигича қолмоқда.

Бош санитар врач Нурмат Отабеков сўзларига кўра, куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган.

Шу ҳолатни инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади.

Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

341
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

158
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

158
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши