Атомная станция Тианж в Бельгии.

Ўзбекистондаги илк АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди

920
(Янгиланган 16:55 31.05.2019)
Хусусан, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда олиб борилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистондаги илк АЭС Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдонга қурилади.

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича  ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган таҳминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди

Хусусан, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда  олиб борилган

“Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини  амалга ошириш  лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг  қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги  ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши  Қарори, шунингдек, мутахассисилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб,  АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида  Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди”, - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда  танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда.  

Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва  лойиҳавий ечимларни  ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни “Aтомстройэкспорт”  (“Росатом” Давлат корпорациясининг мухандислик бўлимига тегишли АЖ)  билан теник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг Дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳодимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти)  бўйича ишлар бошлаб юборилган.

920
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (20)