Сейф

Фарғонада банк ходимлари сейфдан 100 минг $ ўғирлашди

889
(Янгиланган 19:01 12.06.2019)
Ўғирлик банкнинг вақтинча бошқарувчиси ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилган

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ.

"2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган", - дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

889