Детектив хиёнатнинг биринчи белгисини ошкор қилди

2104
(Янгиланган 12:25 10.08.2019)
Мутахассис хиёнаткор эркак ва аёлларни "ушлаш" бўйича катта тажрибага эга

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Сидней (Австралия)лик хусусий детектив хиёнатнинг биринчи белгилари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Мутахассиснинг фикрича, ҳамроҳнинг хиёнати ҳақида унинг кескин ўзгарган ҳатти-ҳаракатлари орқали билса бўлади.

"Агар йигитингиз ёки севган қизингиз сизга ишонмаса эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Мисол учун, у сиз кўрмаслигингиз учун телефони экранини пастга қаратиб қўйса", — деб маслаҳат беради хусусий детектив.

Илгарироқ, аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкинлиги ҳақида олимлар тадқиқоти ҳақида хабар берган эдик.

Аёл қачон хиёнат қилиши мумкин >>>

2104
Социальная сеть Фейсбук

Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?

197
Вафот этган инсоннинг саҳифаси кўпинча унинг қариндошлари ва дўстлари учун зиёрат объекти бўлиб қолади. Буни тушунган ҳолда йирик компаниялар марҳумларнинг саҳифалари учун турли чораларни таклиф қилмоқдалар

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Ижтимоий тармоқлар тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олиб, яқин ўн йилликларда вафот этганларнинг саҳифалари сони тирик одамлар саҳифаларидан ошиб кетиши рўй бериши мумкин.

Шу билан бирга, ўтиб кетган одамнинг саҳифаси кўпинча унинг қариндошлари ва дўстлари учун зиёрат объекти бўлиб қолади. Буни тушунган ҳолда йирик компаниялар марҳумларнинг саҳифалари учун турли хил чораларни таклиф қилмоқдалар, деди "Прайм" агентлигига берган маълумотида "Роскачество" рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов.

"Мисол учун, Facebook фойдаланувчиларга саҳифага кириш ҳуқуқини мерос қилиб бериладиган ишончли шахсни танлашга ва унинг ҳаёти давомида видолашув хабарини ёзишга имкон беради (марҳумнинг саҳифаси исми ёнида "Remembering" хотира мақоми пайдо бўлади). Ҳужжатларни кўрсатиш орқали оила аъзоси ҳам меросхўрга айланиши мумкин. Шунингдек марҳумнинг қариндошларининг илтимосига кўра шахснинг саҳифасини бутунлай йўқ қилиш мумкин", - дейди эксперт.

197

Мусиқа тўғри мияга трансляция қилинади - Илон Маск янги ихтироси ҳақида

103
(Янгиланган 09:52 04.08.2020)
Чипларни махсус робот жойлайди. Улар одамнинг кайфиятини ўзгартиришга, шунингдек ҳаракатсиз одамларга юриш имкониятини беради, дейди ихтирочи.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. SpaceX компанияси раҳбари ва Tesla бош директори Илон Маск унинг стартапи ишлаб чиқаётган мия чиплари имкониятлари ҳақида гапирди, деб хабар қилди "Известия" нашри.

Маскнинг сўзларига кўра, комьпютер ва инсон мияси ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш - лойиҳанинг асосий мақсади саналади. Ушбу технология туфайли мусиқани тўғридан-тўғри мияга трансляция қилиш ва инсон гормонлари даражасини тартибга солиш мумкин бўлади. Чип ҳавотирдан халос бўлишга ёки фикрларни жамлашга имкон беради. Қурилма танада окситоцин (аёлларнинг соғлиғига таъсир қилади), серотонин (кайфият учун маъсул) ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Маск ихтиро ёрдамида мияси шикастланган одамлар оёқ-қўл ҳаракатчанлигини тиклай олишини алоҳида таъкидлади.

2019 йил июл ойида ихтирочи инсон миясини компьютерга бевосита улаш усули ишлаб чиқилаётгани ҳақида гапирган эди. Компания қалинлиги 4-6 микрометрга тенг, игна ёрдамида ўрнатиладиган эгилувчан "ипакларни" яратди. Уларни мияга хавфсиз етказиш учун компания нейрохирургик роботни яратди. Тизимни смартфон ёрдамида бошқариш мумкин бўлади. Технология синовларини амалга ошириш учун АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари назорати Бошқармаси розилиги талаб этилади.

103

Ўзбекистонда коронавирус: 4 август асосий хабарлари

30
Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 218 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Ўртасарой карантин марказида; 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Андижон вилоятида аниқланди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 576 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 17 835 нафарга етди.

Айни пайтда 8 803 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки бемор – Тошкентда 64 ёшли ва 30 ёшли эркаклар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония) билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 163 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қачон бекор қилинади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов.

Бу ҳақда батафсил.

Ватанга қайтган талабалар

Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.  Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди. Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,2 миллионга етди, 692 минг киши вафот этди, 10,9 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

30
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси