Календарь. Иллюстративное фото

Автоишончнома, trade-in, мигрантларга микроқарз ёхуд 1 октябрдан нималар ўзгаради

578
(Янгиланган 15:33 24.09.2019)
Октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаётнинг турли соҳаларига оид янгиликлар кучга киради. Яқин қариндошлар ўртасида автоишончнома бекор қилиниши, меҳнат меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилиши, эски машиналарни янгисига алмаштириш шулар жумласидан.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Адлия вазирлиги 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида эслатиб ўтди.

1. Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

2. Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади.

Меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар берилади.

3. Қайта суғурталовчилар учун янги тартиб ўрнатилади.

Қайта суғурталовчи суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича оферта (қайта суғурталаш бўйича шартнома тузиш таклифи)ни суғурта ташкилотларига юбориши шарт.

4. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи оширилади.

Алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилади.

5. Солиқ соҳасидаги бошқа ўзгаришлар:

2019 йил 1 октябрдан:

- бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади;
- товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар;
- қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан импорт қилинганда ҳам, имтиёзлар бекор қилинади:
- асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
- соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
- қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;
- юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади.
Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

6. Айрим нашриётлар лицензия учун давлат божи тўламайдилар.

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

7. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари электрон кўринишда келишилади ва киритилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда — манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади.

8. Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базаси юритилади.

Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритади, унга тегишли маълумотлар базаси тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан қуйидагилар киритиб борилади:

ижро органлари юритувига келиб тушган барча ижро ҳужжатлари;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) томонидан солинган ва ундирилган маъмурий жарималар ҳақидаги маълумотлар.

9. "Меҳрибонлик" уйлари ходимларининг тариф ставкалари ўзгаради.

“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари ҳамда барча турдаги халқ таълими муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устама бекор қилинади.

10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари фақат “E-IJRO AUKSION” орқали тақдим этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш материаллари юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

11. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонуни ҳамда Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар кучга киради.

12. Эски автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш мумкин

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари эгалари учун ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастури жорий этилади.

578
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

282
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

282
Иван Сафронов

НАТОга ишлаган: "Роскосмос" бош директори маслаҳатчиси давлатга хоинликда айбланяпти

299
(Янгиланган 14:07 07.07.2020)
Жиноий иш "Давлатга хиёнат" моддаси бўйича қўзғатилган. Сафронов 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. "Роскосмос" раҳбари маслаҳатчиси Иван Сафронов НАТО махсус хизматларидан бирига ишлаганликда гумонланмоқда. Тахмин қилишларича, Сафронов бўлинмага ҳарбий-техник ҳамкорлик ва Россия "мудофааси" ҳақидаги махфий маълумотларни узатиб турган. Бу ҳақда сешанба куни РФ ФСБ маълум қилди.

"Москвада "Роскосмос" давлат корпорацияси бош директорининг маслаҳатчиси Сафронов Иван Иванович қўлга олинди. Сафронов, НАТО махсус хизматларининг бири томонидан берилган топшириқни бажариб, бўлинма вакилига давлат сирини ташкил қилувчи РФ ҳарбий-техник ҳамкорлиги, мудофааси ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни етказиб турган", - дейилади релизда.

Жиноий иш "Давлатга хиёнат" моддаси бўйича қўзғатилган. Сафронов 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.

"Роскосмос"дагиларнинг таъкидлашича, Сафроновнинг қўлга олиниши унинг давлат корпорациясидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.

"Роскосмос"га ишга жойлангунга қадар 2010 йилдан 2019 йиллар оралиғида Сафронов "Ведомости" ва "Коммерсант" нашрларида ишлаган, ҳарбий ва космик соҳага оид мавзулар билан шуғулланган. "Роскосмос" раҳбари Дмитрий Рогозиннинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига жорий йил май ойи охирида тайинланган.

299
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

162
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
162