ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Катталиги 400 метрдан 1 километргача бўлган Астероид 162082 (1998 HL1) 25 октябр куни Ерга яқинлашади. Бу ҳақда ер олди объектларини тадқиқ қилиш маркази - NASA хабар бермоқда.
NASA маълумотига кўра, объект 25 октябрь куни Москва вақти билан 20.21да Ерга жуда яқин масофага келади.
Астероид Ер сайёрасига таҳдид солмайди. У сайёрадан Ойгача бўлган 16та масофага тенг яқинликда ўтади.
Астероид "Аполлонлар" гуруҳига мансуб. У 1998 йилнинг 18 апрелида кашф қилинган. Бу гуруҳда жами 5 мингдан ортиқ астероидлар маълум.
ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари Гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.
Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро "Vostock Capital" ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир "Vostock Capital" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.
Конгресс доирасида асосий 30 та маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.
Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.
Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.
"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.
Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.
Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек.
Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.