Экскурсия по телебашне в Ташкенте

Тошкент телеминорасига киришда паспорт режимини бекор қилиш режалаштирилмоқда

238
(Янгиланган 18:35 04.11.2019)
Тошкент телеминораси 1991 йилда дунёнинг энг улкан миноралари федерацияси таркибига кирган ва 200 миноралар орасида 11-ўринни эгаллаган

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Тез орада Тошкент телеминорасига киришда паспорт тизими бекор қилиниши кутилмоқда, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати.

Тошкент телеминораси 1991 йилда дунёнинг энг улкан миноралари федерацияси таркибига кирган ва 200 миноралар орасида 11-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда минора Марказий Осиёдаги ягона ва энг баланд бино ҳисобланади. Объект шу боис ҳам туристларга гавжум.

Маълумки, Тошкент телеминораси давлат аҳамиятига молик стратегик объект ҳисобланиб, унинг ичига кираверишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозим. Аммо баъзи ҳолларда туристлар бу ерга зарур ҳужжатсиз келадилар ва шу боис, уларнинг минорани ташқи томондан томоша қилишдан бошқа иложлари қолмайди. Бу ҳолат эса кўпинча туристлар норозилигини келтириб чиқаради.

Пойтахтнинг туристик салоҳиятини кенгайтириш ва туристик объектларни замонавий техника билан жиҳозлаш натижасида, тез орада Тошкент телеминорасига киришда паспорт режимини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

238