Паспорт гражданина Узбекистана

Хорижга чиқиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда

308
(Янгиланган 13:55 05.11.2019)
Хорижга чиқиш биометрик паспортига ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд киритилиши таклиф этилган.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Киритилган таклифларга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортига вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида киритиладиган қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги қайд этилади.

Шу билан бирга, хорижга чиқиш биометрик паспортига ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд киритилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.

Фуқаронинг доимий пропискаси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига, пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди

Пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган тақдирда, фуқаро доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган ва консуллик рўйхати бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт, мазкур пункт қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга оширганидан кейин ушбу низомда назарда тутилган тартибда фуқарога янги хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш масаласини ҳал қилади.

308

ОТМга тест синовлари 2 соат давом этади - ДТМ

321
(Янгиланган 19:21 08.08.2020)
Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест жараёнлари қандай ўтиши ҳақида маълумотларни тақдим этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хусусан, ўтган йилдагидан фарқли равишда жорий йилдаги тест синовлари стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

Абитуриентларга 2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун  2 соат вақт берилади.

Шунда 1-смена 08:00 да бошланиб 10:00 да тамом бўлади, 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Каримовнинг таъкидига кўра, агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади.

"Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз. Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради", — деб айтган Давлат тест маркази директори.

Шунингдек, ДТМ тест синови шаффоф ўтиши учун синовда қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритишни режалаштирмоқда.

321
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

359
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

359
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 3739)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловдан кейин нималар юз берди - видео

0
(Янгиланган 12:26 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

0