Лампы

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари вақтинча “светсиз” қолади

338
(Янгиланган 18:25 08.11.2019)
Бугун, 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Бугун, 8 ноябрь куни кеч соат 24:00 га қадар республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, узилиш “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг 450 МВт қувватга эга электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергоблогидаги таъмирлаш ишлари сабаб кузатилади.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

338

Москвадаги Ғалаба парадига аввало МДҲ етакчилари таклиф этилади - Песков

130
(Янгиланган 11:25 05.06.2020)
Москвадаги Ғалаба паради 24 июнь куни бўлиб ўтади. Россия пойтахтига келиши билан тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, COVID-19га тест топширишади.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Москвадаги Ғалаба парадига таклифномалар юборишда аввалгидек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари етакчиларига урғу берилади, дея хабар қилди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Мен сизларга яна бир бор ҳозирда урғу МДҲ давлатлари етакчиларини таклиф этишга қаратилаётганини эслатиб ўтаман", - деди у.

Песков журналистлар томонидан берилган "РФ президентининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши "бешлиги"даги ҳамкасбларига Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига таклифнома юборилганми?", деган саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Россияда бу йил Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ва анъанавий тарзда 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Аммо 26 май куни РФ президенти Владимир Путин тадбирга тайёргарликни бошлашга чақирган ва Ғалаба паради ўтказиладиган санани 24 июнь этиб белгилаган эди.

Аввалроқ таъкидланганидек, параднинг барча хорижий иштирокчилари ва парад меҳмонлари Москвага келиши билан тиббий кўрикдан ўтказилади ва коронавирусга тест топширишади.

Шунингдек, Россияга боришдан аввал чет эл делегациялари икки ҳафталик карантинга амал қилишлари ва Москвага келишлари билан COVID-19 йўқлиги ҳақида ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

130
Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения

Сардобада сув остида қолган қабристонларнинг манзилли харитаси тузилди

159
(Янгиланган 11:25 05.06.2020)
Олдинроқ талафот кўрган жойларда жами 7та қабристон ва 3та масжидга зарар етган бўлиб, уларнинг ҳудудини сувдан тозалаш, санитария ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. "Сардоба" тўғони ўпирилиши натижасида сув остида қолган қабристонлар аниқланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди. Бу ҳақда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов АОКА ҳузуридаги штабида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ талафот кўрган жойларда жами 7та қабристон ва 3та масжидга зарар етган бўлиб, уларнинг ҳудудини сувдан тозалаш, санитария ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

2 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Сардоба" сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботида 6 та қабристондаги 311 та қабр қайтa тиклангани ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Натижада Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳозирда тошқин оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, президент Мирзиёев томонидан Сардобада қуриладиган янги уйлар пойдеворига тамал тоши қўйилган эди.

159
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши
Виза в паспорте

Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

34
(Янгиланган 11:06 05.06.2020)
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб брча хорижий авиакомпаниялар йўловчилар паспорт маълумотларини ДХХ Чегара қўшинларига олдиндан хабар қилиш тартиби ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонга учаётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемалари ўз йўловчилари бўйича дастлабки маълумотни тақдим этиш тартиби белгиланди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб хорижий авиакомпаниялар йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Ўзбекистон ДХХнинг Чегара қўшинларига тақдим этиши шарт. 

"2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига тақдим этилади", - дейилган хабарда.

Ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли Қарорида белгиланган.

Хабарда айтилишига кўра, мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келишлари, бўлишлари ва республика ҳудудидан чиқиб кетишларида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

34