Дорожный знак Кирпич

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади - рўйхат

143
(Янгиланган 10:39 09.11.2019)
Пойтахтда 9 ноябрь куни веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Тошкентда веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Вақтинча ҳаракатлар чеклови 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача давом этади.

В связи с проведением веломарафона 9 ноября часть улиц будет закрыта для движения транспорта
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.
Тошкентда веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.

Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми, Шахрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми, Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми, Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми, Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.

143