Международные наблюдатели Межпарламентской ассамблеи СНГ прибывшие в Узбекистан для наблюдения и мониторинга выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса 2 декабря 2019 года провели встречу с руководством ЦИК

Абдусаломов МСК танқидлар учун очиқлигини эътироф этди

169
Уларни ҳаммасини ўрганмоқдамиз, хақиқатда ўринли танқид бўлса тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз", - деди Абдусаломов.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. МДҲ парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари билан учрашув давомида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғ Абдусаломов танқидий материаллар ва танқид борасида фикрларини билдириб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Танқид бор. Биз уни қабул қиламиз, чунки бу ижобий ҳол. Танқид жамият эркинлигини англатади - демак, бу ишга эркин ёндошилади, жамият эркин фикрлайди. Фикрлар ранг-баранглиги – бу қизиқ. Балки, ҳақиқатда мутахассислар тор йўлдан кетаётган бўлиши мумкин, шу боис танқидий ҳолатларга кенгроқ қарашимиз керак. 2018 йил 20 сентябридан то бугунги кунгача тахминан 32 минг атрофида материаллар чоп этилган бўлса, шундан 2,5 мингтаси танқидий мазмундаги мақолалар ва муносабатлардир. Уларнинг ҳаммасини ўрганмоқдамиз, хақиқатда ўринли танқид бўлса, тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз", - деди Абдусаломов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман маҳаллий кенгаш халқ депутатлари сайловлари ўтказилади. Ҳозирда ЕҲХТ ва БМТ халқаро кузатувчилар ўз иш фаолиятини бошлаган.

169
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

БП 2020 йилда нечта амалдорга жиноят иши очилганини маълум қилди

3
2020 йилда жиноий жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 4 нафари республика даражасидаги, 13 нафари вилоят даражасидаги, 442 нафари туман даражасидаги раҳбарлардир.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. 2020 йилнинг 6 ойи давомида 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Улар томонидан етказилган зарар миқдори 172 миллиард 260 миллион сўмни ташкил қилган.

Етказилган зарарларнинг 66%и (114 миллард 267 миллион сўм) ундирилган.

2020 йилда жиноий жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 4 нафари республика даражасидаги, 13 нафари вилоят даражасидаги, 442 нафари туман даражасидаги раҳбарлардир.

3
Милиция

Ўзбекистон ИИВ тизими вакиллари COVID-19 қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда

110
(Янгиланган 11:19 15.07.2020)
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. Подполковник Шавкат Нафасов 15 май куни 48 ёшга тўлган эди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ тизимининг икки ходими коронавирус туфайли вафот этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда хабар берилмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 13 ва 14 июль кунлари тизимнинг икки ходим вафоти этганини маълум қилди.

ИИВ матбуот хизмати 13 июль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Шомаҳмудовнинг вафот этганини эълон қилди. Майор Шомаҳмудов 25 июнь куни 36 ёшга тўлган эди.

14 июль, сешанба куни эса ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. Подполковник Нафасов 15 май куни 48 ёшга тўлган эди.

"Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби майор Аълохон Шомаҳмудов ва подполковник Шавкат Нафасов вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", — дейилади вазирлик матбуот хизмати эълон қилган таъзияномаларда.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати вакиллари Sputnik мухбирига Майор Шомаҳмудовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни тасдиқламадилар.

"Анализ жавоблари йўқ. Тахминлар шунга ўхшаш эди, бироқ тиббиёт ходимларидан аниқ жавобни олмагунча бу хабарни тасдиқлай олмайман", - деди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати вакили.

Ўлим ҳолатлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот бермади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 68 киши вафот этган. ССВ ва унинг ҳузуридаги штаб вакиллари Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар яширилмаётганини, бундан манфаат йўқлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда.

110