Работа консульства Узбекистана в Москве

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари интерактив тарзда консуллик рўйхатидан ўтишлари мумкин

450
Эндиликда хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар интерактив консуллик хизматлари орқали доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатидан ўтишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган фуқароларига электрон тарзда доимий ёки вақтинчалик консуллик рўйхатидан ўтиш имкони яратилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар интерактив консуллик хизматлари орқали доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатидан ўтишлари мумкин. Фуқаролар "www.consulate.mfa.uz" веб-портали орқали консуллик рўйхатидан ўтадилар.

Бунда, консуллик рўйхатидан ўтиш учун керак бўлган ҳужжатларнинг “PDF” форматда сканер қилинган нусхалари "www.consulate.mfa.uz" веб-портали орқали жойлаштирилади.

Ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик ходими портал орқали рўйхатга олинган шахсларнинг электрон почта манзилига консуллик рўйхатига олинганликлари тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.

Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

450