Российские ученые показали, как выглядит коронавирус — видео

Коронавирусга қарши энг самарали совун қайси - шифокор изоҳи

3360
(Янгиланган 08:43 24.03.2020)
Лапанинг маслаҳатига кўра, қўллар совунлаб ювилгач, таркибида витамин F бўлган ҳимояловчи кремни суркаш лозим.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Вирусли инфекцияларга қарши энг яхши курашувчи совун - бу болалар совуни ва 72%ли хўжалик совунидир, деди "Москва 24" телеканали эфирида терапевт-шифокор Людмила Лапа.

Мутахассис сўзларига кўра, айнан шу турдаги совунларда вирус ва бактерияларни самарали ювиб ташлайдиган компонентлар мавжуд. Шу билан бир вақтда, қўлларни 20 сониядан кам бўлмаган вақт давомида совунлаш лозим, дея эслатади тиббиёт ходими.

Лапанинг маслаҳатига кўра, қўллар совунлаб ювилгач, таркибида витамин F бўлган ҳимояловчи кремни суркаш лозим.

"Бунда вирус крем қатламининг устига қўнади, сўнгра уни ювиб ташлаш осон бўлади", - дейди шифокор.

Микробиолог Евгений Плисов эса болалар совуни таъсирчан терига эга одамларга мослигини айтади.

Ўз навбатида, врач-иммунолог Владислав Жемчугов, бактерицид қўшимчаларсиз совундан фойдаланган тақдирда ҳам, коронавируснинг ёғли сиртқи қатлами йўқ қилинишини қўшимча қилади. Шу боис, оддий ёки антибактериал совундан фойдаланиш принципиал аҳамият касб этмайди, дея тушунтиради мутахассис.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11-март куни Хитойдан бутун дунёга тарқалиб кетган янги коронавирус эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус сал кейин инфекция ўчоғи эпимаркази ХХРдан Европага кўчганини айтди. Охирги ҳафталарда Италия, Эрон, Жанубий Корея, Франция, Испания ва Германияда хавфли ҳолатлар кузатилмоқда.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, COVID-19га чалиниш ҳолатлари 160дан зиёд мамлакатларда аниқланган, вирус билан 341 мингдан зиёд одамлар беморланган, уларнинг 14 765 нафари ҳалок бўлган, 99 минг нафарга яқини тузалган. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46 нафар, деб эълон қилинган.

3360
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида йирик форум ўтказилади

51
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари Гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро "Vostock Capital" ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир "Vostock Capital" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.

Конгресс доирасида асосий 30 та маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.

51

ЕОИИ ичида транспорт қатнови қачон тўлақонли тикланади - Малкина изоҳи

566
Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ёрдамчиси Ия Малкина ЕОИИ мамлакатлари ўртасида қатновлар қайта тикланиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди

Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.

Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.

"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.

Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.

566
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

12
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж бўлмаслиги, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январ, пайшанба куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 15 миллион сўм сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

22-январ, жума куни Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январ куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

12