Пробирка с коронавирусом 2019-nCoV

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 11 нафари шифокорлардир

908
(Янгиланган 20:11 26.03.2020)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилди.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар беморларнинг 11 нафари шифокорлардир.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида айтилган.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилган.

2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмаслиги айтилган.

908
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (549)