Бригада скорой медицинской помощи возле больницы для пациентов с подозрением на коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бирдан 10тага ошди

1660
(Янгиланган 10:08 27.03.2020)
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан беморланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.

Сал олдин Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларнинг 11 нафари шифокорлар эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусни юқтирганлик билан боғлиқ 500 мингта ҳолат қайд этилган, 22 мингдан зиёд киши вафот этган.

1660
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (463)