Во время работы в вирусологической лаборатории

Россияда коронавирусни даволовчи препарат тақдим этилди

8349
(Янгиланган 19:56 28.03.2020)
Хабарда таъкидланишича, "Фармзащита" илмий-ишлаб чиқариш маркази даволаш схемасини хитой ва француз тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиққан.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Федерал тиббий-биологик агентлик коронавирус инфекциясини даволаш учун препаратни тақдим этди. У безгакка қарши мефлохин препарати асосида яратилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, "Фармзащита" илмий-ишлаб чиқариш маркази даволаш схемасини хитой ва француз тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиққан.

"Юқори селективликка эга препарат коронавируснинг ҳужайраларда тарқалиш таъсирини блоклайди ва кўпайишини олдини олади, мефлохиннинг иммуносупрессив ҳаракати эса вирус туфайли жавобан келиб чиқадиган яллиғланиш ҳолати фаоллашувига тўсқинлик қилади. Маклорид антибиотиклар ва синтетик пенициллинларнинг қўшилиши иккиламчи бактериал-вирус синдроми шаклланишига тўсқинлик қилибгина қолмай, балки қонда ва ўпкада вирусга қарши воситанинг концентрация даражасини ошириш имконини беради", - деб айтган ФТБА раҳбари Вероника Скворцова.

Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин >>>

Шифокор таъкидига кўра, бу турли даражадаги оғирликда COVID-19 билан касалланган беморларни самарали даволашини таъминлайди.

Бундан ташқари, мефлохин асосида коронавирус профилактикаси бўйича таъсирчан ва хавфсиз ишланмани яратиш бўйича ишлар олиб борилаяпти, дея аниқлик киритмоқда агентлик матбуот-хизмати.

Ушбу ишланмани Соғлиқни сақлаш тавсиялари рўйхатига киритиш таклиф қилинмоқда.

Сўров

Кўчага тез-тез чиқиб турибсизми?
  • Ҳа, мен коронавирусдан қўрқмайман
    5.9% (25)
  • Иш бўйича чиқишга мажбурман, бўлмаса уйда ўтирган бўлар эдим
    48.2% (205)
  • Камдан-кам чиқяпман, уйдан туриб ишлаяпман
    22.6% (96)
  • Чиқмаяпман, ҳатто лозим бўлганда ҳам
    23.3% (99)
Овоз беришди: 425

COVID-19

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни Хитойдан тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемиясини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 510 мингдан зиёд киши ушбу вирусни юқтирган, 23,5 минг инсон вафот этган.

Ўлим ҳолатлари бўйича Италия, Испания ва Хитой биринчи учликда турибди.

Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1264 нафарга етди (уларнинг 817 таси Москвада), 49 киши тузалган, тўрт киши ўлган.

Коронавирусдан икки миллион украиналиклар ўлади - мутахассис прогнози >>>

8349
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (894)

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4022тага етди

226
(Янгиланган 11:38 06.06.2020)
Ҳозирда мамлакатда 759 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 нафарга ошди ва 4022тани ташкил этмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Автобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 759 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

226
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (894)
Автобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний

Ўзбекистонда автобус ҳаракатлари қайта йўлга қўйилади

337
(Янгиланган 19:21 05.06.2020)
Автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Жорий йилнинг 8 июнидан — "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди.

Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

* автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

* ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

* автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилаётгани билан, вазият мураккаблигича қолмоқда.

Бош санитар врач Нурмат Отабеков сўзларига кўра, куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган.

Шу ҳолатни инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади.

Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

337
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

124
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

124
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши